10 тавсия, бола билан жинсий тарбия ҳақида суҳбатлашиш

  • Mavzu muallifi Mavzu muallifi djfera
  • boshlanish sanasi boshlanish sanasi
Psixolog yoki do'stlaringiz bilan jinsiy muammolarni muhokama qilishdan uyalasizmi? Bizning saytimizda jinsiy hayot haqida 600 dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar mavjud.
«Бундай ноқулай мавзу ҳақида қандай гапириш мумкин? Биз билан бу ҳақда ота-оналаримиз гаплашишмаган! Аслида буни биология дарсларида ўрганишади. Ёки дўстларидан эшитиб билиб олади...»

Мижозларимда ана шундай мулоҳазаларни кузатаман. Шундай ҳолатлар бўладики, эр-хотинлар жинсий ҳаёт билан боғлиқ саволлар бўйича мурожаат қилишади ва иш жараёнида болалари билан жинсий тарбия ҳақида суҳбатлашиш зарурлигини аниқ билиб олишади.

Албатта, бу мулоқотлар хавотир ва қийналиш ҳислари билан тўлган бўлади. Бу табиий ҳолат, агар ота-онангиз сиз билан бу мавзуда гаплашмаган бўлса, ёки буни «шармандагарчилик» деб ҳисоблаган бўлишса. Ва бунақасига ишонганлар борки, «ноқулай» суҳбатлар фақат жинсий муносабатлар, жинсий органлар, касалликлар ёки ҳомиладорликдан сақланиш ҳақида бўлади деб ўйлашади.

10 тавсия, бола билан жинсий тарбия ҳақида суҳбатлашиш (1).jpg


✅ Болалар билан жинсий тарбия ҳақида суҳбатлашиш учун тавсиялар:

1⃣ Жинсий тарбия ҳақидаги суҳбатларни эртароқ бошланг. Ҳатто чақалоқ билан ҳам бу ҳақда гапириб бўлади.

2⃣ Жинсий тарбия фақат жинсий муносабатлар ҳақида эмас! Бу танаси, ҳис-туйғулари, муносабатлари, қадриятлари, шахсий фазо, ҳурмат ва оила ҳақида ҳамдир.

3⃣ Суҳбатларни мунтазам қилинг. Бу бир марталик «лекция» эмас, балки доимий мулоқот бўлиши керак.

4⃣ Бола сизнинг сўзларингизни тингласин, унинг саволларига эътиборли бўлинг.

5⃣ Болангиз суҳбатни бошлашини кутиб ўтирманг, вазиятдан келиб чиқиб ўзингиз гап очинг: фильм кўриш вақтида, китоб ўқиш жараёнида, бола ота-онасини ўпишганини кўрганда ва ҳоказо.

6⃣ Ёшга мос, содда сўзлар билан жавоб беринг.

7⃣ Ҳамма нарсани билиш шарт эмас, керак бўлса, адабиёт ёки психологга мурожаат қилинг.

8⃣ Болангизга сизга исталган савол билан мурожаат қилиш мумкинлигини ва қўрқмаслигини тушунтиринг.

9⃣ Агар бу мавзуда гапириш сизга ноқулай бўлса, сизга қайси ёндашувлар халақит қилаётганини ўйлаб кўринг.

🔟 Қийин суҳбатларга ҳазилни қўшиб юбориш мумкин.

Албатта, ноқулай мавзуларни четлаб ўтиш мумкин, аммо улар катта бўлганда жинсий ҳаёти билан боғлиқ муаммолар ёки шахсий чегараларга риоя қилишда қийналмаслигига ишонч комилми? Ота-оналардан келаётган соғлом тарбия болаларга жуда катта таъсир кўрсатади ва улар бегона ёки нотўғри манбалардан зарарли маълумот олишларидан яхшироқдир.

Ота-оналар билан маслаҳатлашувларда мен уларга туғилишидан то ўсмирлик давригача қандай, қачон ва нима ҳақида гапириш кераклиги ҳақида маълумот бераман. Ҳеч ким бу мавзуларда ўз боласи билан гаплашиш жараёнида ҳушидан кетмаган!
 
Orqaga qaytish
Yuqorida