Антидепрессантлар қандай ишлайди?

Depressiya haqida ko'proq bilmoqchimisiz? Depressiyani engish uchun bepul ko'rsatmalarimizni ko'rib chiqing.
Антидепрессантлар ва уларнинг таъсири атрофида жуда кўп миш-мишлар ва нотўғри тушунчалар мавжуд. Кўпчилик ўзининг асоссиз фикрларига ёки фитна назарияларига ишонган ҳолда, бу дориларни фойдасиз деб билади. Шунга қарамай, кўплаб тадқиқотлар антидепрессантлар ёрдамида депрессия ва хавотирли касалликлар белгилари камайишини ва улар самарали эканлигини исботлаган.

Депрессия марказий асаб тизимининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликдир. Бундан фақат кучли ирода билан қутулишнинг иложи йўқ. Уни фақат психотерапия ва тўғри танланган дори-дармонлар ёрдамида даволаш мумкин.

Антидепрессантлар қандай ишлайди?

Антидепрессантлар асаб тизимига таъсир қилиб, нейромедиаторлар фаолиятини нормаллаштиради, яъни асаб ҳужайралари орасида импульсларни узатадиган моддалар. Улар депрессия белгилари камайишига, кайфиятни яхшилашга, хавотирни камайтиришга, уйқуни нормаллаштиришга ва когнитив функцияларга ижобий таъсир қилади.

Антидепрессантлар қандай ишлайди (1).png


Антидепрессантлар ҳақида мавжуд бўлган баъзи нотўғри тушунчалар:

🗣️ "Антидепрессантлар жиддий ножўя таъсирлар беради"
Ҳар бир препарат ҳар хил одамга турлича таъсир қилади. Агар бир дорининг бошқа одамга тўғри келмаган бўлса, сизга ёрдам бериши мумкин. Ножўя таъсирларнинг кўпи дори мос келмаганида юзага келади. Бу ҳолатда доза ўзгариши ёки бошқа дори танланиши мумкин. Яхши мутахассис буни назорат қилади ва ножўя таъсирлар бир неча кун ичида ўтиб кетади.

🗣️ "Антидепрессантлар қарамлик келтириб чиқаради"
Бу нотўғри. Антидепрессантлар эйфория келтириб чиқармайди ва улар одат тусига айланиши мумкин эмас.

🗣️ "Антидепрессантлар жинсий фаолиятга зарар етказади"
Бу жуда кам учрайдиган ҳолат ва ҳар бир препаратнинг таъсири ҳар хил бўлиши мумкин. Агар жинсий фаолиятда муаммо пайдо бўлса, дорини алмаштириш мумкин.

🗣️ "Антидепрессантлар семизликни келтириб чиқаради"
Агар сиз вазн орттираётган бўлсангиз, дорини алмаштириш лозим. Бундан қўрқмаслик керак. Вазн ошиши ҳам ҳар доим дори билан боғлиқ эмас.

🗣️ "Ҳомиладорлик пайтида қабул қилишни тўхтатиш керак"
Ҳар доим ҳам бундай эмас. Муттахассиснинг назорати остида баъзи ҳолатларда дорини давом эттириш мумкин.

🗣️ "Антидепрессантлар даҳшатли тўхташ синдромига олиб келади"
Тўғри ёндашилса, дори тўхтатилиши ҳеч қандай муаммосиз амалга оширилиши мумкин. Бу назорат қилиниши мумкин бўлган жараён.

🗣️ "Антидепрессантлар ўз жонига қасд қилишни қўзғатади"
Бу асосан 25 ёшгача бўлганлар орасида кузатилади ва дорилар нотўғри қабул қилинганда юзага келиши мумкин. Депрессияни даволамаслик суициддан кўпроқ хавф туғдиради, шунинг учун депрессияни даволаш жуда муҳим.

Антидепрессантларни қабул қилиш ва психотерапия бирга олиб борилганда белгиларнинг 50 фоизга камайиши ва ремиссия имкониятини оширади.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida