Аёллар касалликлари ва туғиш қобилиятининг руҳий таъсири

Homiladorlik va tug'ish bo'yicha bepul ta'lim olishni xohlaysizmi? Biz siz uchun 150+ dan ortiq darslarni bepul tayyorladik.
Аёллар туғмаслигининг физиологик сабаблари сифатида кўп ҳолларда поли кистоз тухумдонлар синдроми, ановуляция, эндометриоз, ёпишқоқ жараёнлар, тухум йўлларининг тўсилиши каби ҳолатлар айтилади. Шифокорлар бу ҳолатларда даволаш ёки турли тадбирларни ўтказишни тавсия этишади. Аммо даволанишдан кейин бироз вақт ўтиб касаллик қайта юзага келиши ёки бошқа ташхис пайдо бўлиши мумкин. Бу танамиз ва руҳимиз ўртасидаги узвий боғлиқлик билан изоҳланади.

Психосоматик хусусиятга эга аёллар касалликлари

Инсон касалликларининг ярмига яқини психосоматик хусусиятга эга бўлиши мумкин, жумладан, аёллар касалликлари ҳам. Шундай экан, тиббий йўл билан муаммони ҳал қилиш фақат 50% муваффақият келтириши мумкин. Шифо топиш имкониятини ошириш учун психологияни ҳам ҳисобга олиш керак.

Психосоматик хусусиятга эга аёллар касалликлари (1).jpg


Эндометриоз: психосоматика нуқтаи назаридан

Эндометриозда эндометрий ҳужайралари бачадондан ташқарига чиқишга интилади, гўё бачадон улар учун хавфсиз жой эмас. Бу ҳолат аёлнинг нимадан қочаётгани ёки нимага интилаётганини кўрсатиши мумкин. Кўп ҳолларда эндометриоз хавфсизликка муҳтож бўлган аёлларда учрайди, шунингдек, болаликдаги салбий тажрибалар ёки болаликдаги жиддий жароҳатлар ҳам роль ўйнаши мумкин.

Организмнинг ўзини муҳофаза қилиш реакцияси

Организм етишмаган меҳр ва ғамхўрликни қоплашга ҳаракат қилганда, у қўшимча эндометрий ҳужайраларидан қават яратади. Эҳтимол, ички томонингиздаги гина бу қаватни яратишга сабаб бўлади ва организм мувозанатни тиклашга ҳаракат қилади.

Эндометриоз ва автоагрессия

Эндометриоз автоагрессиянинг бир кўриниши бўлиши мумкин. Бундай аёллар ҳамма нарсани мустақил бажаради, бошқаларга ишонмайди, барча нарсани назорат қилади. Улар қайғуни ҳам ёлғизда енгиб ўтишга ҳаракат қилади, чунки ҳеч ким ёрдам беролмайди деб ўйлашади.

Эндометриоз билан бўлган иш тажрибаси

Эндометриози бўлган мижозлар билан биз кўпинча ички бола билан ишлаймиз, уни даволаймиз, онаси билан муносабатларини тиклаймиз, ғина-гудурларни чиқаришга ҳаракат қиламиз ва ички мувозанатни топишга интиламиз.

Поли кистоз тухумдонлар синдроми (СПКЯ) ва унинг руҳий сабаблари

Поли кистоз тухумдонлар синдроми (СПКЯ) ташхисига эга бўлган аёллар кўп ишлайди, ҳамма ишни ўзи қилишга ҳаракат қилади, ёрдам сўрашни билмайди, ҳамиша бошқалар учун яшайди. Улар ҳамма нарсани назорат қилади ва тинч ўтиролмайди. Бундай аёлларда кўпинча эркаклар энергияси кўп бўлиб, уларда аёллик энергияси паст бўлгани учун ҳомиладор бўлиш функцияси пасайган бўлади.

Хулоса

Бу турдаги руҳий сабабларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш билан аёллар ўз соғлиги ва ҳомиладорлик имкониятини оширишлари мумкин.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida