Болалар бир хил мультфильмларни ўнлаб маротаба кўришга нега тайёр?

O'zingizga yordam bering. Bolalar yoki ota-onalar bilan oilaviy muammolardan xalos bo'lish uchun bepul ko'rsatmalar va darslarimizni o'qing.
Кўпинча ота-оналарни болаларининг бир хил эртак ёки мультфильмни қайта-қайта сўрашлари ташвишга солади. Улар янги китоблар сотиб олишади, янги мультфильмлар юклаб олишади, лекин бола севимли ҳикоясини қайта-қайта сўрайди.

Бунинг сабаблари бир нечта:

  1. Ўрганиш жараёни: Болалар ҳикоялар орқали ўрганишади. Улар ўзларини қаҳрамонлар ўрнида тасаввур қилишади, ҳикояларни қайта-қайта «яшаётган» вақтда турли хулосалар чиқаришади.
  2. Тилни яхшилаш: Севимли ҳикоялар болаларга она тилини яхшироқ ўрганишга ёрдам беради. Болалар кўпинча севимли эртаклар ва мультфильмлардан олинган ибораларни такрорлайдилар.
  3. Эҳсослар қайта-қайта бошдан кечирилади: Агар болага ҳикоя ёқса, у шу ҳис-туйғуларни яна қайтаришни хоҳлайди.
  4. Таниш сюжет қувонч беради: Илк марта кўрганида бола қаҳрамонлар учун кўп ташвишланади, лекин иккинчи ва ундан кейинги марта ҳикоянинг яхши тугашини билиб, бола сюжетдан завқ олишга қодир бўлади. Бу эса болага янги деталларни кўпроқ тушуниш имкониятини беради.
Болалар бир хил мультфильмларни ўнлаб маротаба кўришга нега тайё (1).jpg


Ота-оналарга маслаҳатлар:

  • Агар болангиз бир хил ҳикоя ёки мультфильмни қайта-қайта сўраса, сабрли бўлинг ва у билан биргаликда ҳикояни ўрганиш учун вақт ажратинг.
  • Боланинг ҳис-туйғуларини кузатинг. Агар ҳикоя уни қувончли қилса, такрорлар бола учун ҳеч қандай таҳдид туғдирмайди. Агар у мунтазам равишда қўрқса ёки ранжиса, мутахассис билан маслаҳатлашиш керак бўлиши мумкин.
  • Болангиздан ҳикоя давомини ўзи айтиб беришини сўранг ёки бошқача сюжет тўқишни таклиф қилинг. Бу унинг тасаввурини ривожлантиришга ёрдам беради.
  • Болангиздан ҳикояда нима ёқишини ёки нима ёқмаслигини сўранг. Бу унинг ҳис-туйғуларини тушунишга ёрдам беради ва фикрларни шакллантиришга ўргатади.
  • Болалар ритуалларни ёқтиришади. Шунинг учун сюжет ўзгармасдан такрорланиши болаларга ёқади.
  • Агар болангиз ўша-ўша мультфильмларнинг мусиқасини ёқтирса, уларни биргаликда қўшиқ қилиб куйлашингиз мумкин.
  • Агар репертуарни ўзгартиришни хоҳласангиз, янги ҳикоянинг қизиқарли бошланишини айтиб беринг ва қизиқиб қолган болангиздан кейинги қисмни ўқишни сўранг.
Энг муҳими, болангизнинг маълумотни ўз ритмида ўзлаштиришига имкон беринг.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida