Консультацияларда ота-оналардан тез-тез шундай саволни эшитаман: болаларга юқори баҳолар ёки уй вазифаларини бажариш учун пул бериш керакми? Менинг фикрим – "Йўқ".
Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги янги ёндашувлари, жамиятимиз ва ижтимоий тармоқларнинг таъсири бу мавзуда турли қарашларни шакллантиради. Келинг, моддий рағбатлантиришнинг афзаллик ва камчиликларини кўриб чиқамиз ва мотивациянинг муқобил ёндашувларини муҳокама қиламиз.
Пул ва мотивация психологияси
Болаларга муваффақиятлари учун пул тўлаш мантиқий кўриниши мумкин — бу меҳнат ва ҳаракатни мукофотлашнинг бир усули. Қисқа муддатда бундай ёндашув ҳақиқатан ҳам боланинг ўқиши ёки вазифаларни бажаришга бўлган қизиқишини ошириши мумкин. Аммо узоқ муддатли таъсири ҳақида ўйлаб кўриш лозим.
Пул мукофотларининг мотивацияга таъсири
Амалийотда шуни кузатаманки, пул мукофотини асосий мотивация воситаси сифатида ишлатиш болаларда ички мотивациянинг сусайишига олиб келади. Бу шуни англатадики, вақт ўтиши билан боланинг ўқишга бўлган қизиқиши йўқолади ва у фақат пул учун ишлай бошлайди. Натижада, ўқиш ва оилавий мажбуриятлар болалар назарида ўз қадрини йўқотади ва оилада тез-тез низолар пайдо бўлади.
Оилавий қадриятларни шакллантириш
Шуни унутмаслик керакки, оила – бу бола меҳр-оқибат, ғамхўрлик ва бошқалар билан ўзаро муносабатни ўрганадиган жойдир. Агар болалар ўз мажбуриятлари ёки яхши баҳоларни олишни фақат пул мукофоти билан боғласалар, бу уларнинг қадриятларга бўлган қарашларини ўзгартириши мумкин.
Оиладаги бозор муносабатлари фарзандларга ҳаётнинг муҳим сабоқларини, масалан, ғамхўрлик ва ҳамкорликни қадрсизлантириши мумкин. Шуни ўрнига, фарзандларни ўз ҳаракатларининг қадрини англашга ва уларда ички мотивацияни ривожлантиришга йўналтириш муҳимдир. Бу уларга фақат ўз ютуқларини эмас, балки бошқаларнинг ҳиссасини ҳам қадрлайдиган масъулиятли ва ғамхўр одамлар бўлиб ўсишга ёрдам беради.
Ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик
Болаларни бир-бирига ёрдам беришга, уй ишлари учун масъулиятни ўз зиммасига олишга ўргатиш оиланинг муҳим вазифаларидандир. Пулни мотивация воситаси сифатида ишлатиш ўрнига, оиладаги барча аъзолар биргаликда ишлашни рағбатлантирувчи тизимни жорий қилиш мумкин. Бу болаларга уй ишларини бажариш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишга ёрдам беради ва бунга фақат пул учун бажариладиган иш сифатида қарашдан қутқаради.
Муқобил ёндашувлар

- Ижобий рағбатлантириш. Пул ўрнига болаларни мақтов, севимли машғулотлар учун қўшимча вақт билан рағбатлантириш мумкин. Бу ички мотивациянинг шаклланишига ёрдам беради.
- Қарорлар қабул қилишда иштирок. Болаларга уй ишларини режалаштиришда иштирок этиш имкониятини беринг. Бу уларга ўз аҳамиятларини ҳис қилишга ва умумий иш учун жавобгарликни ҳис қилишга ёрдам беради.
- Мақсадларни белгилаш ва ютуқларни муҳокама қилиш. Моддий мукофотлар ўрнига, болаларга шахсий мақсадларини белгилашда ёрдам беринг ва оилавий учрашувларда уларнинг муваффақиятларини муҳокама қилинг. Бу қўллаб-қувватлаш ва илҳом олиш учун қулай муҳит яратади.