Фарзандингиз буллинг қурбони бўлганида, бу ҳолат бутун оила учун катта стресс ва ташвиш манбаи бўлади. Бундай вазиятларда ота-оналарнинг ўз вақтида ва оқилона ҳаракатлари катта аҳамиятга эга. Қуйидаги маслахатлар сизга буллингни тўхтатиш ва фарзандингизни ҳимоя қилишда ёрдам беради.
Ота-оналар учун асосий тавсиялар:
- Ўқитувчига хабар беринг. Мактабдаги вазиятни ўқитувчи билан муҳокама қилинг ва унинг фикрини эшитинг. Ўқитувчи ва мактаб психологлари билан биргаликда конструктив режа тузиб, синфдаги муносабатларни яхшилаш чораларини кўринг.
- Фарзандингизнинг хавфсизлигини таъминланг. Мактаб маъмурияти билан гаплашиб, фарзандингизнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатъий ҳаракат қилишингиз кераклигини очиқ қилиб айтиб қўйинг.
- Масалани кенгроқ кўриб чиқинг. Буллинг фақатгина фарзандингизнинг эмас, балки бутун синф ёки мактабнинг муаммоси эканлигини тан олинг. Бу вазиятга нисбатан мактабдаги муносабатни ўзгартиришга ёрдам беради.
- Тинчланишга ҳаракат қилинг. Бу каби вазиятларда эмотсионал ҳолатни бошқариш муҳим. Оқилона ва сабрли бўлиш сизга яхшироқ ечим топишга ёрдам беради.
- Мактаб билан алоқада бўлинг. Ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти билан доимий равишда боғланиб, муаммони ҳал қилишга бўлган ёрдамларини қадрлашингиз ҳақида билдиринг.
- Тезкор ҳаракат қилинг. Агар фарзандингизнинг ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғилса, зудлик билан чоралар кўриш зарур.
- Ташқи идораларга мурожаат қилинг. Агар муаммо ҳал бўлмаса, мактаб маъмуриятига расмий шикоят қилишингиз мумкин, зарурат бўлса ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари билан ҳам боғланинг.
Фарзандингизни буллингдан ҳимоя қилиш учун қандай ёрдам бериш мумкин?
Буллинг билан якка ўзи курашиш жуда қийин. Қуйидаги маслаҳатлар фарзандингизга муаммоларни енгишга ёрдам беради.Фарзандингиз учун қўлланмалар:
- Ҳазил ва таҳқирлашни ажратиш. Дўстона ҳазил билан ҳақиқий таҳқирлаш ўртасида фарқ бор. Буни фарзандингизга тушунтиринг.
- Очиқлик ва самимият. Буллинг ҳақида гапириш жасоратли ҳаракатдир. Фарзандингизни травмани очиқ муҳокама қилишга унданг.
- Таҳқирлашда иштирок этмаслик. Фарзандингизга бошқаларни таҳқирлашда иштирок этмаслик ёки томошабин бўлмаслик кераклигини тушунтиринг.
- Тинчланиш. Фарзандингизга эмоцияларини назорат қилишни ўргатинг, бу жанжалнинг ўсиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради.
- Агрессорга жавоб бериш. Агар таҳқирлаш давом этса, фарзандингиз агрессорга "Буни тўхтат" дейиши ёки "Нега буни айтдинг?" каби савол бериши мумкин. Бу ҳолатда агрессорнинг диққати ўз ҳаракатларига қаратилган бўлади.
- Хавфсизликни таъминлаш. Агар вазият жисмоний куч ишлатишга айланса, хавфсизлик биринчи ўринда бўлиши керак. Фарзандингиз катталардан ёрдам сўраши мумкинлигини унутмасин.
- Жисмоний машқлар. Спорт билан шуғулланиш фарзандингизга ишонч ва ҳимоя кўникмаларини оширишга ёрдам беради.