Депрессия – кайфиятнинг кескин пасайиши, фикрлар карахтлиги ва ҳар қандай ҳаракатга бўлган интилишнинг йўқолиши билан кечувчи касаллик.
Аксарият ҳолларда депрессия оила ва ишдаги муваффақиятсизликлар ёки бахтсиз воқеалардан сўнг ривожланади. Бундай пайтда бемор “Шу аҳволга тушганимнинг сабаби аниқ-ку, психолог нима ҳам қилиб берарди, вақт ўтиб тузаларман” деб даволанишдан воз кечади. Психолог беморни айнан шу каби вазиятлардан чиқарувчи мутахассис эканлигини унутиб қўйишади ёки англаб етишмайди. Одатда, бундай беморни унинг яқинлари, таниш-билишлари психологга мурожаат қилишга ундашади.
Демак, улар психолог қабулига мажбуран келишади. Психолог қабулида дастлабки суҳбатдан ўтган беморнинг дунёқараши аксарият ҳолларда кескин ўзгаради ва кейинчалик унинг ўзи психолог қабулига қатнай бошлайди. Албатта, дастлабки суҳбатнинг самарали тугаши психологнинг маҳоратига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Улар оилада ҳам, уйда ҳам аниқ бир режа асосида ҳаёт кечиришга одатланган, ўта талабчан бўлишади, бола-чақасидан ҳам шундай яшашни талаб қилишади. Бу, кўпинча, оилавий можароларга сабабчи бўлади. Бундай шахслар оила ва ишдаги муваффақиятсизликлар ва мусибатли воқеаларни оғир қабул қилишади, ичкиликка ҳам тез ружу қўйишлари мумкин. Баъзан уларнинг турмуши ҳам беқарор бўлади.
Улар ёлғизликни ёқтиришади, бирор бир ишни бошлашса ёки раҳбарлардан топшириқ олишса, уни мукаммал бажаришга интилишади. Бундай одамлар арзимаган баҳодан жуда хурсанд ва арзимаган койишдан қаттиқ хафа бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уларнинг жаҳлини чиқариш ёки кайфиятини тушириш осондир.
Депресcия ташхисини қўйиш учун қуйидаги 3 та симптомнинг уч ҳафтадан ошиқ давом этиши ҳам етарли. Булар – кайфиятнинг пасайиши, фикрлар карахтлиги ва ҳаракатга бўлган интилишнинг йўқолиши.
Психоналитик терапиянинг асосий мақсади – депрессия касаллигига чалинган беморда ички зиддиятларни тўла очиб ташлашдан иборат. Бу терапия, албатта, индивидуал тарзда олиб борилади ва ҳар бир беморда ички зиддиятлар сабабини очишга қаратилган бўлади. Психоналитик терапия беморда катарсис, яъни руҳий покланишга эришилгунга қадар ўтказилади. Ижобий натижага бир неча кун ичида эришиш мумкин, баъзан эса бу жараён бир неча ойга чўзилади.
Шунингдек, психолог беморнинг яқинларига унинг олдида ўзларини қандай тутиш лозимлигини тушунтиради. Бу ўта муҳим. Чунки баъзи оила аъзолари уйда тушкун муҳит яратадики, бу вазият беморнинг аҳволини янада оғирлаштиради ва ўз жонига қасд қилишга уринишларни кучайтиради. Беморга ҳадеб ён босавериш ёки унинг хулқ-атворини танқид қилавериш ҳам мумкин эмас. Агар беморда суицидал фикрлар ва уринишлар кузатилса, уни ёлғиз қолдирмаслик керак. Оила аъзолари томонидан назорат шундай бўлиши керакки, беморнинг ўзи буни билмасин. Чунки ҳадеб беморни қўриқлайвериш унинг жонига тегади. Беморнинг ишончини қозонган оила аъзолари билан кўчага чиқиб айланиб келиш ва сайр пайтида асосан беморни сўзлатиш, унинг ҳис-туйғуларига ҳамдард бўлиш яхши самара беради. Бемор доимо психолог билан ҳар қандай вазиятда ҳам боғлана оладиган бўлиши лозим. Чунки унга зудлик билан психолог ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.
Депрессияни бартараф этиш учун қўлланиладиган дориларга антидепрессантлар деб айтилади. Антидепрессантлар мияда кайфият гормони деб аталмиш серотонин миқдорини оширади.
Антидепрессантлар билан даволаш қонун-қоидаларини келтириб ўтсак:
Депрессияни даволашда антидепрессантлар билан биргаликда физиотерапия, нина санчиб ва гиёҳлар билан даволаш ҳам кенг қўлланилади.
Мана уларнинг психологик портрети.
“Улар дунёни ва атрофда бўлаётган воқеаларни салбий тарзда қабул қилишади, ўзининг ҳаётда тутган ўрнини пессимистик руҳда баҳолашади, ўзини ҳеч кимга кераксиздек ҳис қилади. Улар доимо хавотирда яшашади, ҳеч қандай фаолиятга қизиқишмайди, атрофдаги ўйин-кулгилар ва яқинларининг тақдирига мутлақ эътиборсиз бўлишади. Доимо хўрсиниб юришади ва ўзларини айбдордек ҳис этишади. Уларни чалғитиш учун бирор-бир ишга мажбурлаш мумкин, бироқ уни ҳеч қандай қизиқиш ва эътиборсиз бажаришади. Ҳар қандай иш уларнинг кайфияти кўтарилишига ижобий таъсир қилмайди. Уйқусизликдан азият чекишади ёки фақат уйқу босаверади, ёмон тушлар кўриб чиқишади.
Бу тушлар турли-туман бўлиб, тушида бировларни бўғиб ўлдириб қўяди ёки пичоқлаб ташлайди, оламдан ўтган яқинлари ва қонли воқеалар тушига кўп киради. Бундай тушлар беморнинг кайфиятини янада туширади ва аҳволини оғирлаштиради. Улар доимо паришонхотир ва карахт бўлиб юришади, ўз жонига қасд қилишга уринишади. Улар ўзларининг тузалишига сира ишонишмайди, даволанишга ҳам яқинларининг қистови билан келишади”.
Депрессияга таъриф бера туриб, ушбу касаллик учун хос бўлган яна бир хавфли белгини айтиб ўтиш лозим, яъни ўз жонига қасд қилишга интилиш. Шунинг учун ҳам депрессия барча давлатларда ижтимоий муаммога айланган. Бироқ тузалишга интилиш ва кучли ирода уларни бу касалликдан халос бўлишга катта ёрдам беради.
Ушбу сатрларни ўқиётган ҳурматли беморлар. Сиз албатта тузалиб кетасиз! Иродангизни мустаҳкам қилинг. Ахир сиз аввал кучли инсон бўлгансиз! Ушбу куч сизни вақтинча тарк этган бўлса, у яна албатта қайтади. Чунки бу сизнинг кучингиз!
МАВСУМЛИ ДЕПРЕССИЯ ҲАМ БЎЛАДИМИ?
Ҳа, бўлади. Мавсумли депрессия – йилнинг маълум бир мавсумида кузатилиб, бошқа пайтлари ўз-ўзидан ўтиб кетадиган депрессия. Ушбу депрессия куз ёки қиш мавсумида кузатилади, баҳор ёки ёз ойида ўтиб кетади. Баъзи одамлар мавсумли депрессияга жуда мойил бўлишади. Бундай шахслар йилнинг ўша мавсумида (масалан, қишда) депрессияга тушиб, меҳнат фаолиятини бутунлай йиғиштириб қўйишади. Баъзида ҳиссий портлашлар ҳам кузатилади. Масалан, турмуш ўртоғи билан уришаверади, дам олишга кетайлик деяверади, оилага қарамай қўяди, янги йилни иссиқ ўлкаларда кутайлик деб хархаша қилади.
Депрессиянинг қишда кўп учрашини қиш мавсумида ёруғ кунларнинг камлиги билан изоҳланади. Шунингдек, депрессияда гелиотерапия, яъни қуёш нурлари билан даволаш самара берганлиги учун ҳам мавсумли депрессия ривожланишига қоронғи кунлар туртки бўлади деб ҳисоблашади. Шу боис ҳам қишда одамлар қуёшли ўлкаларга интилишади ва депрессиянинг енгил ҳамда ўрта даражадаги турларидан халос бўлиб қайтишади.
Мавсумли депрессияда ёруғлик билан даволаш яхши самара берса, уни қандай амалга ошириш керак? Эрталаб уйғонгандан сўнг қуёш нурлари тушадиган ҳавода 30-60 дақиқа сайр қилинади. Бу терапияни камида бир ой мобайнида амалга ошириш керак. Қуёш нурлари билан даволашни талассотерапия (денгизда чўмилиш) билан биргаликда олиб борилса, натижаси янада юқори бўлади. Шу боис ҳам, қуёш нури кам бўлган шимолий ўлкаларда яшайдиганларга депрессия мавсуми бошланган пайтларда денгизли иссиқ ўлкаларга саёҳат уюштириш тавсия этилади.
ДЕПРЕССИЯДАН ЧИҚИШ УЧУН УХЛАМАСЛИК КЕРАКМИ?
Афсуски, ҳа! Бу усул қачон қўлланилади? Депрессиянинг тинмай уйқу билан кечадиган турлари бор. Ана шундай беморларни депрессиядан чиқариш учун ушбу услубдан фойдаланиш тавсия этилади. Бироқ бу усулни инсомния, яъни уйқусизлик билан кечувчи депрессияда қўллаб бўлмайди.
Нима учун депрессияга тушган беморлар кўп ухлайди ёки кўп ухлашни маъқул кўришади? Психоаналитиклар фикрича, бундай беморларнинг онг тубига қуйидаги фикрлар яширинган: “Менинг депрессияга тушишимга ушбу бевафо дунё ва ундаги яшаётган одамлар сабабчи. Яхшиси кўзларимни юмиб, уларни ҳам, ўзимни ҳам кўрмай”.
Ўзини ёмон кўриш, одамларни ёмон кўриш ва ташқи оламдан қочиш – депрессияга учун ўта хос белгилар. Фикримизча, улар ушбу учта муаммони битта ўқ, яъни уйқу билан ҳал қилиб қўя қолишади. Уйқу ҳам ўлимнинг бир тури. Уйқу – ўлимнинг бу дунёдаги кичик бир шакли. Депрессияда уйқуни маъқул топиш (улар баъзида уйқуси келмаса ҳам ётаверади, чунки шуниси маъқул) ва ўз жонига қасд қилишга уриниш тагида бир хил фикр ётади – бу дунёдан, одамлардан ва ҳатто ўзидан қочиш. Бу фикрлар унинг онг остида депрессия бошланишидан олдин қўним топган бўлиши мумкин.
Уйқусизлик билан даволаш техникаси қуйидагича:
Бемор учун махсус дастур тузилади ва у психотерапевт томондан назорат қилиб борилади. У бир-икки кун мобайнида тунда ҳам, кундузи ҳам ухламаслиги керак. Ўша кунлари унга фаол жисмоний ҳаракатлар, яъни спортнинг ҳар қандай енгил турлари билан шуғулланиш тавсия этилади. Буни уйда ҳам ёки тунда фаолият кўрсатадиган психотерапевтик клиникаларда ҳам амалга ошириш мумкин. Албатта, бу услуб махсус клиникаларнинг спорт залларида мусиқатерапия билан биргаликда олиб борилса, самараси жуда юқори бўлади. Ушбу терапия орада 3-5 кунлик танаффуслар билан 1 ой мобайнида олиб борилади. Шу йўл билан депрессиянинг ўта уйқучанлик билан намоён бўладиган турларини даволаш яхши самара беради.
- Депрессия шу даражада кенг тарқалганми?
- Депрессиянинг сабаблари жуда кўпми?
- Ниқобланган депрессия нима?
- Бемор ҳам айбдорми ёки психолог нима қилиб бера оларди?
Аксарият ҳолларда депрессия оила ва ишдаги муваффақиятсизликлар ёки бахтсиз воқеалардан сўнг ривожланади. Бундай пайтда бемор “Шу аҳволга тушганимнинг сабаби аниқ-ку, психолог нима ҳам қилиб берарди, вақт ўтиб тузаларман” деб даволанишдан воз кечади. Психолог беморни айнан шу каби вазиятлардан чиқарувчи мутахассис эканлигини унутиб қўйишади ёки англаб етишмайди. Одатда, бундай беморни унинг яқинлари, таниш-билишлари психологга мурожаат қилишга ундашади.
Демак, улар психолог қабулига мажбуран келишади. Психолог қабулида дастлабки суҳбатдан ўтган беморнинг дунёқараши аксарият ҳолларда кескин ўзгаради ва кейинчалик унинг ўзи психолог қабулига қатнай бошлайди. Албатта, дастлабки суҳбатнинг самарали тугаши психологнинг маҳоратига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
- Депрессияда қандай руҳий-ҳиссий бузилишлар кузатилади?
- Бош ва танада қандай белгилар пайдо бўлади?
- Депрессияда хулқ-атвор қандай бузилади?
- Депрессияда хотира бузиладими?
- Кучли одамларда ҳам депрессия кузатиладими?
Улар оилада ҳам, уйда ҳам аниқ бир режа асосида ҳаёт кечиришга одатланган, ўта талабчан бўлишади, бола-чақасидан ҳам шундай яшашни талаб қилишади. Бу, кўпинча, оилавий можароларга сабабчи бўлади. Бундай шахслар оила ва ишдаги муваффақиятсизликлар ва мусибатли воқеаларни оғир қабул қилишади, ичкиликка ҳам тез ружу қўйишлари мумкин. Баъзан уларнинг турмуши ҳам беқарор бўлади.
Улар ёлғизликни ёқтиришади, бирор бир ишни бошлашса ёки раҳбарлардан топшириқ олишса, уни мукаммал бажаришга интилишади. Бундай одамлар арзимаган баҳодан жуда хурсанд ва арзимаган койишдан қаттиқ хафа бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уларнинг жаҳлини чиқариш ёки кайфиятини тушириш осондир.
- “Депрессия” ташхиси қандай аниқланади?
Депресcия ташхисини қўйиш учун қуйидаги 3 та симптомнинг уч ҳафтадан ошиқ давом этиши ҳам етарли. Булар – кайфиятнинг пасайиши, фикрлар карахтлиги ва ҳаракатга бўлган интилишнинг йўқолиши.
- Депрессиядан қандай қутулиш мумкин?
- Депрессияни психоналитиклар даволайдими?
Психоналитик терапиянинг асосий мақсади – депрессия касаллигига чалинган беморда ички зиддиятларни тўла очиб ташлашдан иборат. Бу терапия, албатта, индивидуал тарзда олиб борилади ва ҳар бир беморда ички зиддиятлар сабабини очишга қаратилган бўлади. Психоналитик терапия беморда катарсис, яъни руҳий покланишга эришилгунга қадар ўтказилади. Ижобий натижага бир неча кун ичида эришиш мумкин, баъзан эса бу жараён бир неча ойга чўзилади.
- Когнитив психотерапия нима?
- Психолог беморнинг яқинлари билан ҳам суҳбат ўтказиши керакми?
Шунингдек, психолог беморнинг яқинларига унинг олдида ўзларини қандай тутиш лозимлигини тушунтиради. Бу ўта муҳим. Чунки баъзи оила аъзолари уйда тушкун муҳит яратадики, бу вазият беморнинг аҳволини янада оғирлаштиради ва ўз жонига қасд қилишга уринишларни кучайтиради. Беморга ҳадеб ён босавериш ёки унинг хулқ-атворини танқид қилавериш ҳам мумкин эмас. Агар беморда суицидал фикрлар ва уринишлар кузатилса, уни ёлғиз қолдирмаслик керак. Оила аъзолари томонидан назорат шундай бўлиши керакки, беморнинг ўзи буни билмасин. Чунки ҳадеб беморни қўриқлайвериш унинг жонига тегади. Беморнинг ишончини қозонган оила аъзолари билан кўчага чиқиб айланиб келиш ва сайр пайтида асосан беморни сўзлатиш, унинг ҳис-туйғуларига ҳамдард бўлиш яхши самара беради. Бемор доимо психолог билан ҳар қандай вазиятда ҳам боғлана оладиган бўлиши лозим. Чунки унга зудлик билан психолог ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.
- Депрессияни бартараф этишда дорилар ёрдам берадими?
Депрессияни бартараф этиш учун қўлланиладиган дориларга антидепрессантлар деб айтилади. Антидепрессантлар мияда кайфият гормони деб аталмиш серотонин миқдорини оширади.
Антидепрессантлар билан даволаш қонун-қоидаларини келтириб ўтсак:
- Беморнинг ўзи ҳеч қачон интернет ёки врачлар учун ёзилган китоблардан фойдаланиб депрессияга қарши дори қабул қилиши мумкин эмас. Айниқса, депрессияда дориларни берухсат ичиш жуда ёмон оқибатларга олиб келади.
- Врач депрессия тури, даражаси, клиник манзараси ва беморнинг соматик аҳволидан келиб чиққан ҳолда аниқ бир антидепрессант танлаб олади ва беморга тавсия қилади. Врач унинг кундалик дозасини белгилайди ва даволаш схемасини тузади.
- Антидепрессантлар билан даволаш даврида депрессия белгилари секин-аста йўқолиб бориши (одатда, 1-2 ҳафтадан сўнг) беморга тушунтирилади. Дори ичишни врачдан бемаслаҳат тўхтатиб қўйиш мумкин эмаслиги уқтирилади.
- Антидепрессантларни касаллик белгилари йўқолгандан сўнг ҳам яна 2-4 ой мобайнида (баъзан ундан ҳам кўп) ичиш зарурлиги тушунтирилади. Бу қоида депрессиянинг яна қайталамаслиги учун қабул қилинган.
Депрессияни даволашда антидепрессантлар билан биргаликда физиотерапия, нина санчиб ва гиёҳлар билан даволаш ҳам кенг қўлланилади.
- Депрессия билан касалланган одамнинг психологик портрети қандай?