ДЕПРЕССИЯ - бу инсон ҳиссиётларини маълум бир муддатга издан чиқиши ва нормал ҳаёт тарзининг бузилиши хисобланади. Депрессия хақида қанчалик кўп маълумот билиш унга қарши курашни енгиллаштиради. Қуйидаги фактларни ёдда тутинг, ўзингиз ва яқинларингизга ёрдам беринг.
1. Депрессия ирсият бўйича узатилиши мумкин.
Хозирга келиб олимлар депрессияга биологик мойиллик мавжуд деб қарашмоқда. Сўнгги тадқиқотларга қараганда инсон ДНК сининг айрим қисмларини депрессия билан боғлиқлиги мавжуд. 23andMe тадқиқот компаниясининг хулосаларига кўра инсон бош мияси хужайраларини шаклланишида иштирок этадиган 15 га яқин ген – депрессия чақириш хусусиятига эга экан.
2. Депрессия жисмоний оғриқ бериши мумкин.
Депрессия инсонда нафақат рухий толиқишлар, балки жисмоний чарчоқни хам чақириши мумкин экан. Депрессия таъсирида, шунингдек, инсоннинг иштахасини йўқолиши, боши оғриши ва уйқусизлик дарди ривожланиши мумкинлиги исботланган.
3. Олимлар депрессияга қарши курашнинг кўплаб янги усулларини ўйлаб топмоқда.
Психологик ёрдам хакиқатда фойда беради. Депрессияга қарши курашишнинг энг эффектив ва арзон усули – муомила фаоллиги хисобланади. Бу сўзлашув терапиясининг янги усули бўлиб, у орқали беморларни депрессия чақирувчи омиллар билан курашиш ва уларга ўралашиб қолмаслик ўргатилади. Ривожланган давлатларда сўзлашув терапиясининг онлайн режими йўлга қўйилган. Бу терапияни эффективлигини ошириш учун қўшимча дори воситалари қўллаш мумкин.
4. Депрессия — кенг тарқалган муаммо
Бутун жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти статистик маълумотларга қараганда жахондаги 350 миллиондан ортиқ кишида депрессия белгилари мавжуд хисобланади. Қизиқарли жойи депрессия – ногиронликнинг асосий сабабларидан бири экан.
5. Депрессия – иш фаолиятига тўсқинлик қилади.
Депрессиянинг ажралмас белгиларидан бири – мотивациянинг йўқолиши ва унинг инсоннинг мехнат фаолиятига сезиларли таъсири хисобланади. Мичиган университети текширувчиларининг хулосаларига қараганда депрессия оқибатида мехнат махсулдорлигини пасайиши иш берувчилари ғазнасига (биргина Американинг ўзидагина) хар йили 44 миллиард доллар зарар келтиради.
6. Хеч ким депрессиядан кафолатланмаган.
Депрессия турли рухий бузилиш кўринишида хаммада учраши мумкин. У ёш, ижтимоий келиб чиқиш ва миллат танламайди. Кэтрин Зета-Джонс, Кейт Миддлтон ва Андре Агасси каби юлдузлар хам ўзларининг рухий муаммоларини очиқдан-очиқ тан олишади.
7. Кўпчилик депрессияни ичида сақлайди.
Ор номус ва уялиш рухий тангликни бошдан кечирувчиларни жим туришга мажбур этади. Текширишлар кўрсатишича бу қўрқув инсонларга керакли ёрдам олишга халақит беради. Энг аввало бу, ахолининг эркак қатламига тааллуқли. 2010 йил маълумотларига қараганда суицидал фикрларни яшириш холати кўпроқ эркакларда учрар экан.
8. Депрессия хатто ўз жонига қасд қилишгача олиб келади.
Рухий бузилиш жиддий муаммо туғдириши мумкин. Шу сабабли тиббий ёрдам ва хамдардлик мухим рол ўйнайди. Рухий касалликлар масаласи билан шуғулланувчи Миллий иттифоқнинг маълумотларига кўра ўз жонига қасд қилувчиларнинг 90 фоизи рухий касаллик билан жабрланади.
9. Депрессия инсон шахсини белгиламайди.
Депрессия холати – нуқсон эмас. У инсон қимматини пасайтира олмайди. Саратон ва диабет шахсни шакллантира олмагани сингари, депрессияга қарши тўғри танланган даво терапияси уни енгади. Депрессияга қарамасдан инсон бахтли, соғлом ва хаётдам мамнун бўлиши мумкин.
Нима қилмоқ керак?
Агар қалбингиз чўккан бўлса, умидсизликка тушманг ва харакат қилинг. Яқинларингиздан ёрдам истанг ва рухшуносларга учранг. Ёки яқинларингиз ичида ёрдам керак инсонлар бўлса ўзингиз мадад бўлинг. Депрессия хукм эмас-унга қарши курашиш мумкин.