Депрессия — бу руҳий бузилиш бўлиб, у тушкунлик, қизиқишнинг йўқолиши, қувонч ва завқни ҳис қила олмаслик билан тавсифланади. Бу ҳолат айбдорлик ҳисси, паст ўзини баҳолаш, уйқусизлик ёки уйқуга ҳаддан зиёд мойиллик, иштаҳанинг бузилиши ва доимий чарчоқ билан ҳамроҳ бўлиши мумкин. Ҳар қандай руҳий бузилишни аниқлаш учун бундай ҳолат камида 2 ҳафта давомида давом этиши керак.
Депрессия турли сабабларга кўра ривожланиши мумкин. Қуйида ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз.
Агар ўзингизда депрессия белгиларини сезсангиз, мутахассисга мурожаат қилишни унутманг.
Депрессия турли сабабларга кўра ривожланиши мумкин. Қуйида ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз.
1. Невротик депрессия
Депрессия стресс ортидан ривожланиши мумкин. Бунда симптомлар психотравматик ҳодисага боғлиқлиги кўзга ташланади. Уйқуга киришда қийинчилик, эрталаб яхши кайфият, кечки пайтда тушкунлик сездириши мумкин.2. Органик депрессия
Бу турдаги депрессия миянинг органик касаллиги сабабли юзага келади.3. Алкоголли депрессия
Алкогол ва бошқа психоактив моддаларни суиистеъмол қилиш натижасида ҳам депрессия ривожланиши мумкин.4. Эндоген депрессия
Эндоген депрессия соғломлик ҳолатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда ҳолатнинг сабаби аниқ эмас. Эндоген депрессия кўпроқ ирсий омилларга боғлиқ бўлади.5. Гормонал депрессия
Депрессия гормонлар ўзгариши натижасида ривожланиши мумкин. Масалан, туғруқдан кейинги депрессия ёки климактерик депрессия.6. Соматоген депрессия
Соматик касалликлар ортидан ривожланадиган депрессиядир. Чарқашлик ва қўшимча аломатлар кузатилади.Депрессияни қандай белгилар орқали аниқлаш мумкин?
- Тушкун кайфият, доимий қайғу
- Сузиб ҳаракатланиш, реакция ва фикрлашнинг секинлиги
- Вегетатив симптомлар: ич қотиши, уйқусизлик, юрак уриши тезлашиши ва бошқалар
- Паст ўзини баҳолаш
- Негатив ҳозирги ва келажак ҳақидаги фикрлар
- Суицид фикрлари
Терапия
Депрессия даволашда фармакотерапия (антидепрессантлар) мажбурий ҳисобланади. Шунингдек, психотерапия ёрдамида ҳам даволаниш мумкин.Агар ўзингизда депрессия белгиларини сезсангиз, мутахассисга мурожаат қилишни унутманг.