«Депрессия – бу сенинг тананг сенга “Бор йўлингдан қайт, мен энди бу ролни ўйнашни хоҳламайман, бу аватарни қўллаб-қувватлашни хоҳламайман. Бу мен учун жуда кўп» деб айтади. Депрессияни deep rest (чуқур дам олиш) деб тушуниш керак. Сенинг тананг чуқур дам олишни талаб қилади, чунки сен бу вақт давомида ўйнаган рольдан чарчагансан». — Жим Керри (актьор)
«Депрессиянинг томони шундаки, у вақтни йўқ қилади, кунларинг бир удушувчан циклга айланади ва сен ҳаётингдаги бахтли онларни эслашга ҳаракат қиласан, лекин миянг секин-аста барча бахтли хотираларни ўчиради. Ва ниҳоят, ҳаётинг ҳар доим шундай бўлган деб ўйлайсан ва бундай бўлиб қолади» — Анжелина Жоли (актриса)
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баҳосига кўра, депрессия меҳнатга лаёқатсизликнинг тўртинчи энг кенг тарқалган сабабидир. 2025 йилга келиб эса у семириш ва диабетдан кейин иккинчи ўринга чиқади» — Роберт Саполский (америкалик нейроэндокринолог, нейробиолог, Стэнфорд университети профессори)
Депрессия — бу бежизга бўлган ҳолат эмас, бу миядаги махсус бузилиш, у бевосита қайғу, тушкунлик ва умидсизлик туйғусини келтириб чиқаради. Бу касаллик ва у биологик аломатларга эга:
Касалликни нима бошлайди?
Кўп янги ихтиро қилинган дори воситаларининг ярми психотропик дорилардир, ва уларнинг асосий қисми антидепрессантлардир. Бироқ, шифокор назорати билан психотерапия ҳам асосий даволашнинг бир қисми бўлиши керак.
Ўзингизга қандай ёрдам бера оласиз?

- Анхедония: ҳаётдан завқ олиш ва роҳатланиш қобилиятини йўқотиш. Атрофдаги ҳамма қуёш ботишини томоша қилади, ширинликдан завқланади, лекин сизга ҳеч нарса завқ бермайди.
- Моторли сусайиш: тўшакдан туриш қийин, чарчоқ ҳисси ҳеч кетмайди, ўйлаш, гаплашиш, ҳар қандай фаолият қийин бўлади.
- Уйқу муаммолари: юзаки уйқу ёки жуда чуқур уйқу, тез-тез эрта уйғониш, даҳшатли тушлар ёки жуда ёрқин тушлар кўриш.
- Вазн ўзгаришлари: вазн йўқотиш ёки аксинча, ортиқча вазн йиғиш.
- Ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва ўз-ўзини жароҳатлаш.
Касалликни нима бошлайди?
- Ўткир ёки узоқ давом этувчи стресс.
- Генетик омиллар: инсоният психик бузилишларни даволашни ўрганган ва препаратлар яратган, аммо генетик омиллар вақт ўтиши билан янада кучайиши мумкин.
- Гормонал тизимнинг нотўғри ишлаши: масалан, қалқонсимон без гормонал бузилишлари ёки аёлларда ҳайз кўриш даврида гормонал даражалар ўзгариши.
- Психоактив моддаларга қарамлик.
- Миянинг физиологик қариши (бу кекса одамлар учун хосдир).
Кўп янги ихтиро қилинган дори воситаларининг ярми психотропик дорилардир, ва уларнинг асосий қисми антидепрессантлардир. Бироқ, шифокор назорати билан психотерапия ҳам асосий даволашнинг бир қисми бўлиши керак.
Ўзингизга қандай ёрдам бера оласиз?
- Депрессия ортида яширинган хавотирни топиш: бу қийин қадам, лекин муҳим. Хавотирни топиб, уни ҳал қилиш керак.
- Кун тартибини тузиш ва унга риоя қилиш: вақтни структуралаш.
- Ҳозирда бўлиш: ўз сезги аъзоларига эътибор қаратиш ва атрофдаги майда нарсалардан завқланиш.
- Аэроб машқлар билан шуғулланиш.
- Уйқуга эътибор бериш.