Триггер тушунчаси инсонда муайян реакция ёки эмоционал ҳолатни келтириб чиқарувчи ташқи ёки ички стимулга нисбатан ишлатилади. Триггерлар одамларда муайян воқеалар, одамлар, жойлар ёки предметлар билан боғлиқ бўлиб, улар муайян эҳтиросларни уйғотади.
Триггерлар ҳам ёқимли, ҳам ёқимсиз эмоцияларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, қўрқув, қайғу, тушкунлик ва умидсизлик каби ҳолатлар депрессияга олиб келиши мумкин ва инсон ҳолати ва ҳаёт сифатини ёмонлаштириши мумкин.
Агар сиз депрессияга дуч келган бўлсангиз, кайфиятни пасайтирувчи триггерларни топиб, уларни чиқариб ташлаш, ўзгартириш ёки уларнинг интенсивлигини камайтириш муҳимдир.

Ҳар бир инсоннинг триггерлари ҳар хил
Инсонлар бир хил триггерларга ҳар хилча реакция қилишлари мумкин. Бир инсон учун депрессия сабабчиси бўлган триггер бошқасига таъсир қилмаслиги мумкин.Қандай қилиб триггерларни кузатиш мумкин?
- Ситуацияларни қайд қилинг. Қайси вазиятлар ёки ўйлар сизга ёмон кайфият келтирганини белгилаб боринг.
- Ҳис ва жисмоний реакцияларга эътибор беринг. Кайфият тушганда, ўзингизга савол беринг: "Нима бўлди, бу ҳисни нима келтириб чиқарди?"
- Блокнот ёки телефондан фойдаланинг. Кайфиятингиз ёмонлашганида жавобларингизни ёзиб қўйинг: Нима содир бўлди? Нима деб ўйладингиз? Нима ҳис қилдингиз? Реакциянгиз қандай бўлди?
- Кундалик юритинг. Кунингизга баҳо беринг, кайфият ёмонлашишидан аввал нима қилганингиз ёки қилишни режалаштирганингизни қайд қилинг.
Триггерларни кузатишни қайердан бошлаш мумкин?
- Ижтимоий алоқалар. Қайси одамлар билан мулоқотдан кейин кайфиятингиз ёмонлашаётганини аниқланг.
- Стрессли воқеалар. Охирги вақтларда қуйидаги ҳолатлар бўлганми: ишдан айрилиш, муносабатлар узилиши, ҳайвоннинг ўлими, молиявий муаммолар ва ҳ.к.? Улар сизга қандай таъсир қилди?
- Салбий ўз-ўзини ҳис қилиш. Ўзингизни айблаётган ёки етмаслик ҳисси борми? Масалан, "Мен етарли даражада ақлли эмасман, чиройли эмасман" каби фикрлар.
- Салбий ўй ва ишончлар. Ҳаёт, воқеалар ёки келажак ҳақида такрорланувчи салбий фикрлар борми?