Кишида депрессия бошланганда, у худди қуюқ туман ичига тушгандек бўлади. Атрофда ҳамма нарса ўз ранги ва жозибасини йўқотади, овозлар сусаяди, йўналишлар йўқолади. Бу мраҳамсиз дард лабиринтида йўқолиб кетиш жуда осон.
Депрессиянинг энг хавфли жиҳатларидан бири шундаки, у инсонни ўз ҳолатини адекват баҳолаш қобилиятидан маҳрум қилади. Барча ресурслар фақатгина қандайдир тарзда яшашни давом эттириш учун сарфланади. Бундай ҳолатда ёрдам сўраш, қўллаб-қувватлашни сўраш, ҳатто "Мenga ёмон, мен енгишга қодир эмасман" деб ўзингизга тан олиш деярли мумкин эмас.
Шунинг учун атрофдагилар учун аҳамиятли жиҳат – ҳушёрлик билан иш тутиш ва эътиборсиз қарашдан қочишдир. Қуйидаги белгилар яқин инсонни хавф остида эканлигини кўрсатиши мумкин:
Уйқу ва овқатланиш режимининг радикал ўзгариши. Агар яқин одамингиз кун давомида 12 соат ухласа ёки аксинча, туҳтамай уйқусизликдан азият чекса, иштиҳасини йўқотса ёки стрессни кўпроқ овқат еб енгса – бу жиддий ташвишга сабаб бўладиган сигналдир.
Ҳаётга қизиқишни йўқотиш, ангедония. Севимли машғулотлар, дўстлар билан учрашувлар, кичик хурсандчиликлар – бунинг ҳаммаси энди инсон учун аҳамиятсиздек туюлади. Инсон ҳаётга қизиқишини йўқотади, лоқайд ва беэътибор бўлиб қолади.
Хотира, диққатни жамлаш ва қарор қабул қилишда муаммолар. Фикрлар чалкашади, ҳатто оддий вазифалар бажариб бўлмасдек туюлади, ҳар қандай қарорни қабул қилиш мураккаб бир жараёнга айланади.
Нихоясиз чарчоқ ва сабабсиз оғриқлар. Инсон ўзини доимо ҳорғин, сингандек ҳис қилади. У бош оғриқларидан, тана оғриқларидан ва оғринишлардан, овқат ҳазм қилиш муаммоларидан азият чекиши мумкин, лекин буларнинг барчаси тиббий сабабларга эга бўлмаслиги мумкин.
Ўзини фойдасизлик, ҳеч кимга керак эмаслик ҳақида фикрлар. Бу депрессиянинг энг қўрқинчли белгиларидан бири бўлиб, зудлик билан мутахассислар аралашувини талаб қилади.
Агар сиз яқин одамингизда бу каби белгиларни пайқасангиз – унинг ёнида бўлинг. Ўз хавотирингизни очиқчасига гапиринг, унга қачон ва қандай ёрдам беришга тайёрлигингизни билдиринг. Унга яхши психотерапевт топишда ёрдам беринг, биринчи қабулга бирга боришни таклиф қилинг. Инсонга керакли ёрдамни топишда кўприк бўлинг.
Лекин ёрдам қўлини дарҳол қабул қилишмаслигига тайёр бўлинг. Инсонни тезлатманг, уни қаттиқ босманг ва "Ўзингни қўлга ол" деб чақирманг. Депрессия – бу хирафот эмас ва кучсизлик эмас, балки жуда оғир касалликдир. Сабр қилинг, бир вақтнинг ўзида сезгир ва қатъий бўлинг. Яқин инсонга сиз унинг ёнида эканингизни билдиринг ва қандай бўлмасин ёнида қолишингизни тушунтиринг.
Энг муҳими – бу юкни яккаликда кўтарманг. Ўзингиз учун ҳам қўллаб-қувватлаш изланг: дўстлардан, қариндошлардан, қўллаб-қувватлаш гуруҳларидан, ўз терапевтингиздан. Ёнида депрессияга учраган инсон борлар учун эса ўзини йўқотиш ва ҳамоҳанглик (созависимость) каби ҳолатлар бўлиши мумкин. Ёрдам бериш учун аввало ўзингиз ресурсда бўлишингиз кераклигини унутманг.