Дисморфофобия — бу инсоннинг ўз ташқи кўринишига нисбатан жуда нохушлик сезиши ҳолати бўлиб, у ўзининг камчиликларини кўпайтириб, бор бўлмаган нуқсонлар ҳақида ташвишланади. Бу ҳолатга ҳам аёллар, ҳам эркаклар дучор бўлиши мумкин.
Биз ижтимоий тармоқлар даврида яшаяпмиз, бир томондан бодипозитивни қўллаб-қувватлаётганлар бор, иккинчи томондан эса ўз ташқи кўринишини ўзгартириб, таниб бўлмас даражага келтиришга уринаётганлар. Технологиялар бизга бир клик орқали ўзимизни ёшартириш имкониятини беради, лекин бу барчага мос келадиган энг осон йўл эмас.
Ҳар бир киши ўз ёшини узоқроқ сақлашни истайди, лекин бу истак инсонни бошқариб олмаслиги керак. Ёшни ва ўзингиздаги ўзгаришларни қабул қилиш муҳим, акс ҳолда ҳаётингиз сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиришингиз мумкин.
Дисморфофобиянинг кўп учрайдиган сабаблари:

- Болалик ёки ўсмирлик даврида тенгдошлар томонидан кулгуга қолиш, айниқса жисмоний нуқсонлар билан боғлиқ бўлса (масалан, ортиқча вазн).
- Танқидга ҳассослик ва перфекционизмга мойиллик.
- Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари таъсири, улар «эталонли» ҳаёт тасвирини намойиш қилади.
- Генетик мойиллик ёки психик касалликлар, масалан, озиқланиш бузилиши.