Кўпинча ЭКО (экстракорпорал ўғитлантириш) протоколига кирган аёллар ўзларини фақат “ғалаба”га тайёрлайдилар: бу ерда ғалаба деганда, протокол натижасида ҳомиладор бўлиш, туғиш ва бола олиш тушунилади. Бу худди ёмон нарсалар ҳақида ўйламасликни билдиради ва шу билан бирга, улар содир бўлмайди, деган магик фикрлашга боғланади. Аммо бу фикрлаш хаёлимизни чалғитиши мумкин.
ЭКО протоколи ҳомиладорликни кафолатламайди ва кўпинча бу бир қанча уринишлар орқали ҳомиладорлик сабабини тушуниш имконини берувчи диагностика усулидир. Биз буни фақат кучли хоҳишимиз билан назорат қила олмаслигимизни тушуниш керак.
Ҳатто "ғалаба протоколи" номининг ўзи: "биз шифокор билан биргаликда ғалаба қилдик, яъни мақсадга эришиш учун ҳамма нарса қилдик ва мақсадга эришдик", деган маънони билдиради. Гўёки натижа учун тўлиқ масъулиятни ўзига қўйишга интилиш бор.
Бу нималарга олиб келади?
Агар ҳаммаси яхши чиқса, унда бу ҳақда ўйламаймиз (эҳтимол, бошқаларга ҳам шундай тайёргарликни тавсия қиламиз), аммо агар чиқмаса, бу ҳолда ҳақиқат билан қаттиқ тўқнашамиз. Биз турли вариантларга тайёр бўлиш ўрнига (олдиндан режалар тузиш), ўзимизга ғамхўрлик қилишни унутамиз ва "ёмон нарсаларни ўйламасликка" қарор қиламиз. Бу - қабул қилиш кўникмасини эгалламаганлар учун одатий ҳолдир. Буни розилик ва таслим бўлиш билан адаштирмаслик керак — бу иккиси турли тушунчалардир.
Ҳар қандай муваффақият учун катта тайёргарлик ишлари ва кўп куч сарф этилганидан кейин, натижа муваффақиятли чиқмаслиги ҳақидаги ўйлар оғирлик туғдиради. Аммо табиат, фақат 50/50 имкониятни тақдим этади (яъни, ёки чиқади, ёки йўқ). Реалликни инкор қилиш жуда қимматга тушади, шунинг учун реалликни қабул қилишни ўрганиш муҳимдир. Турли вариантларни кўриш эса вазиятни тушунарли қилади ва одам ўзини тушунарли жойда хотиржам ҳис қилади. Бу ёмонликка тайёргарлик эмас, балки ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиш кўникмасидир.
ЭКО протоколига қайси кайфият билан кириш керак?
Кайфият муҳим ва бу — омадга қаратилган бўлиши керак. Бу қўлни қўйиб, тақдирга берилишни англатмайди. Омад — бу керакли вақтда ва жойда имконият ва тайёргарликнинг учрашувидир. Бизнинг қўлимиздан келганини қилишимиз керак, кейин эса бўладигани бўлади. Шунинг учун ЭКО протоколида бўлганларга ғалабани эмас, балки омад тилайман. Натижадан қатъи назар, ўзингизга ғамхўрлик қилинг ва ўзингизни асранг.