ЭКО иштирокчилари учун психологик қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти

Homiladorlik va tug'ish bo'yicha bepul ta'lim olishni xohlaysizmi? Biz siz uchun 150+ dan ortiq darslarni bepul tayyorladik.
Репродуктив тизим ва психологик саломатлик ўртасидаги узвий боғлиқликни инкор этиб бўлмайди. Эмоционал ҳолат муваффақиятли ҳомиладорлик ва соғлом боланинг туғилиши учун муҳим роль ўйнайди. Қўшимча репродуктив технологиялар (ЭКО)дан фойдаланиш жараёнида эса бу боғлиқлик янада чуқур намоён бўлади. Қуйида перинатал психолог кўмаги зарур бўлган ҳолатлар ҳақида фикр юритамиз.

1. ЭКОга тайёргарлик босқичидаги психологик қўллаб-қувватлаш​

ЭКОга тайёргарликда, аёллар сунъий усул орқали ҳомиладор бўлиш ғоясини қабул қилишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Одатда, шубҳа ва қўрқувлар пайдо бўлиб, жараённинг хавфсизлиги ҳақида саволлар туғилади. Психологик кўмак аёлларга аниқ маълумот олиш, мос клиникани танлаш ва даволашнинг энг яхши усулларини танлашда ёрдам беради.

Бу жараёнда жуфтлик муносабатлари ҳам ўзгариши мумкин. Эркаклар учун сифатли уруғликни таъминлаш ўз-ўзига бўлган ишонч ва эркаклик мазмуни билан боғлиқ бўлиши мумкин, бу эса жуфтликнинг ўзаро муносабатларидаги муаммоларга олиб келади.

Перинатал йўқотишлар билан боғлиқ психологик қўллаб-қувватлаш (1).jpg


2. Перинатал йўқотишлар билан боғлиқ психологик қўллаб-қувватлаш​

Перинатал йўқотиш (хомила тушиши ёки тиббий кўрсатмаларга кўра ҳомиладорликни тўхтатиш) энг оғир психологик тажрибалардан биридир. Жамиятда туғилмаган бола йўқотилиши кам аҳамиятга эга, деб қабул қилинган. Бу эса ота-она бўла олмаганларнинг қайғулашиш ҳуқуқини инкор этади. Унутмаслик керакки, перинатал йўқотиш аёлнинг ўз танасига бўлган ишончини ва ўзини қадрлаш ҳиссини камайтириши мумкин.

Бу ҳолатда перинатал психологнинг асосий вазифаси – қайғулаш жараёнида ёрдам бериш. Махсус психологик қўллаб-қувват ҳис-туйғулар билан конструктив ишлашга ёрдам беради, ички ресурсларни топишга ва келгуси ҳаёт учун янги йўналишлар аниқлашга ёрдам беради.

3. Психологик қўллаб-қувватнинг аҳамияти​

ЭКО жараёнидаги ва перинатал йўқотишдаги психологик қўллаб-қувватни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Бу ёрдам орқали жуфтликлар ўз қўрқув ва хавотирларини эркин ифода этиш имконига эга бўлади. Шунингдек, ёрдам, дастак, маслаҳатлар уларга аниқ ва фойдали бўлиб, уларнинг эмоционал оғирлигини енгиллаштиришга ёрдам беради.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida