ЭКО Жараёнларига Тайёргарликда Психологик Ёрдам

Homiladorlik va tug'ish bo'yicha bepul ta'lim olishni xohlaysizmi? Biz siz uchun 150+ dan ortiq darslarni bepul tayyorladik.
Нима учун ЭКО жараёнларига тайёргарликда психологик ёрдам муҳим?

Гипоталамус инсон репродуктив маркази бўлиб, шу билан бирга кортизол (стресс гормони) ишлаб чиқаради, бу эса стресснинг репродуктив тизимга таъсирини кўрсатади. Маълумки, кортизол "қоч ёки кураш" тизимини фаоллаштиради, бу эса қон оқими асосан қўл-оёқларга кетишига, репродуктив аъзолар ва ҳозм қилиш тизими каби органларда етарли қон айланиши бўлмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун, аёлнинг психологик ҳолати ЭКО муваффақиятида муҳим аҳамиятга эга.

ЭКО жараёнларига тайёргарликда психолог билан ишлашнинг асосий жиҳатлари (1).jpg


ЭКО жараёнларига тайёргарликда психолог билан ишлашнинг асосий жиҳатлари

  1. Эмоцияларни қайта ишлаш ва илгариги тажрибаларни ёритиш: Илгариги ЭКО уринишлари ёки бола йўқотиш ҳолатлари бўлса, аёллар кўпинча ўз ҳис-туйғуларини босишга уринади. Лекин бу ҳис-туйғулар тўлиқ қайта ишланмаса, улар триггерга айланиб, ҳомиладорлик жараёнида тўсиқ бўлиши мумкин.
  2. Қўрқувларни қайта ишлаш ва камайтириш: Психолог билан ишлаш жараёнида аёл ўз қўрқувлари билан танишиб, уларни енгишга ёрдам олади. Баъзи қўрқувлар ноаён ёки онгсиз бўлиши мумкин, шундай экан, уларни аниқлаш муҳим.
  3. Негатив ишончларни қайта кўриб чиқиш ва янги позитив қарашларни шакллантириш: Мутаҳассис аёлнинг фикрларини қайта шакллантиришга ёрдам беради, унинг эътиборини рационал фикрларга қараттириб, ўзига ишончни оширади.
  4. Психоэмоционал босимни тушириш: Психолог аёлга ўз ҳис-туйғуларини ифода қилиш учун хавфсиз муҳит яратади ва турли техникалар орқали жисмоний зўриқишларни камайтиради.
  5. Ўз-ўзини ёрдам бериш техникасини ўргатиш: Масалан, нафас олиш машқлари, арт-терапия ва кундалик ёзиш каби усуллар орқали аёл турли стресс ҳолатларида ўзини тинчлантиришни ўрганади.
  6. Керакли тавсиялар бериш:
  7. ЭКО жараёнининг ҳар бир босқичида психологик ёрдам: Психологик ёрдам ЭКО жараёни натижаси билан якунланмайди. Ижобий натижа ёки салбий натижада ҳам ёрдам кўрсатилиши давом этади.
Шундай қилиб, ЭКО жараёнларига тайёргарлик кўраётган аёлнинг психологик ҳолати мустаҳкам бўлиши ва унинг организми мувозанатда ишлаши керак. Бу эса гинеколог, репродуктолог, эндокринолог ва перинатал психологларнинг комплекс ёндашувини талаб қилади.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida