Эмоционал яқинликни масофада бўлган жуфтликка қандай тиклаш мумкин?!

Sevgi yoki munosabatlarda muammolaringiz bormi? O'zingizga yordam bering. 400+ dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar bilan tanishing.
Бугунги кунда жуда кўп жуфтликлар масофада муносабатларни сақлаб қолишга мажбур. Бу борада сабр, чидам ва ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари талаб этилади. Қуйида масофада бўлган жуфтликларга яқинликни тиклаш учун тавсиялар келтирилган:

🍁 Мунтазам мулоқот.Энг муҳим омиллардан бири бу мунтазам мулоқот. Видео-қўнғироқлар, ёзма ёки овозли хабарлар орқали бир-бирингизнинг кундалик ҳаётингиз, ҳис-туйғуларингиз ҳақида ўзаро алмашиш муҳим. Бу жуфтликка ўзларини яқин ҳис қилишларига ёрдам беради.

Эмоционал яқинликни масофада бўлган жуфтликка қандай тиклаш мумкин (1).png


🍁 Ритуаллар яратиш.Ритуаллар жуфтликнинг алоқасини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Масалан, ҳар куни тонгда ёки кечқурун бир-бирингизга хабар юбориш ёки ҳафтада бир марта видео-қўнғироқ қилиш.

🍁 Очиқ ва самимий бўлиш.Жуфтликлар бир-бирига очиқ ва самимий бўлишлари лозим. Ҳар қандай ҳис-туйғулар, шубҳалар ёки қўрқувлар ҳақида очиқча гаплашиш лозим. Бу жуфтликни масофада бўлишга қарамай, яқин тутиб туради.

🍁 Келажакни биргаликда режалаштириш.Келажак учун режаларни муҳокама қилиш жуфтликка биргаликдаги ҳаёт ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ва масофа муаммосини енгилроқ бошдан кечиришга ёрдам беради.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida