Қачонки инсон депрессияда бўлса, у одатда ўзининг ижобий ва нейтрал тажрибаларини сезиш ва эслашда қийинчиликка учрайди. Унинг эътибори асосан манфий жиҳатларга қаратилади. Ҳар қандай вазиятни инсон депрессия ҳолатида салбий маънода талқин қилади – бу ёки ўтмиш ёки келажак бўлиши мумкин: "Мен ҳеч кимга керак эмасман, ва ўтмишда менга билдирилган илиқ муносабатлар шунчаки омад эди". Психотерапия инсонга дисфункционал қарашларни кузатиш, текшириш ва ўзгартиришни ўргатишга қаратилган. Аммо ҳар доим ҳам психотерапиянинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин.
Фармакотерапия ҳақиқатдан ҳам депрессив бузилишлар терапиясида ёрдам бера олади. Кўпгина одамлар антидепрессантлар уларга қандай таъсир қилиши, уларга ўрганиб қолиш хавфи ёки "қўрқинчли ножўя таъсирлар" ҳақида хавотирга тушишади. Ва уларни тушуниш мумкин.
Антидепрессантларни танлаш ҳар доим осон кечмайди, баъзан бу усул проба ва хатолар йўли билан амалга ошади. Агар биринчи антидепрессант мос келмаса, шифокор бошқасини тавсия қилади – керакли натижага эришилгунгача. Ҳа, баъзан бу жараёнга сабр қилишга тўғри келади, лекин депрессияда бўлиш ҳам қувончли эмас.
Ҳар қандай дори воситасининг, жумладан антидепрессантларнинг ҳам камчиликлари бор – бу ножўя таъсирлардир. Кўпинча бу уйқучанлик ёки хавотир, оғиз қуриғини сезиш, вазн ўзгариши каби таъсирлар бўлади, аммо бу ножўя таъсирлар одатда вақт ўтиши билан камаяди.
Антидепрессантлар ўртача бир йилдан икки йилгача қабул қилинади, баъзан курс узоқроқ бўлиши мумкин, масалан, қайталанувчи депрессив бузилишларда... Қандай бўлмасин, даволовчи шифокор қанча вақт давомида дори қабул қилишни аниқлайди. Дори дозасини камайтиришда эҳтиёткорлик билан, шифокор тавсияларига амал қилиш керак.
Ҳар қандай инсон депрессияга мойил бўлиши мумкин, ва бу унинг ақлидан озганини англатмайди. Агар депрессия сизда жуда тез-тез ва узоқ муддатли бўлса, кайфият кескин ёмонлашса – ўзингизни яхши ҳис қилиш учун ечим топиш маъқул. Агар антидепрессантлар эмоционал ҳолатни яхшилай олса, улардан фойдаланишдан воз кечиш керак эмас.