Кириш
Ўз-ўзини кузатиш дафтари Когнитив-ҳулқий терапия (КҲТ) жараёнида муҳим рол ўйнайди. Бу турдаги дафтар мижозларимга ҳар кун икки марта – эрталаб ва кечқурун ёзувлар қилишни назарда тутади, бу уларга кунни тўғри режалаштириш ва куни охирида уни таҳлил қилишда ёрдам беради. Ҳис-туйғулар, қадриятлар, муваффақиятлар ва илҳом бу ерда ўрин олган асосий мавзу ҳисобланади.
Унинг ўзига хос жиҳатлари

- Ёзувлар икки марта – эрталаб ва кечқурун амалга оширилади. Бу шарт;
- Эрталабги ёзувлар кунни режалаштириш, мақсадларни белгилашда ёрдам беради;
- Ҳисларингиз ва эҳтиёжларингизни тушунишга ёрдам беради;
- Қадриятларингизни англаш, кун давомида муҳим нарсаларга эътибор қаратишга ёрдам беради;
- Кечқурун натижаларни таҳлил қилиш орқали кунни сарҳисоб қилиб, эмоцияларни тушуниш имконини беради.
Эрталабги бўлим:
☀ Эрталаб! Бу бўлимни кун бошида тўлдиринг- Мақсадлар. Нима режалаштирилган? Узоқ вақтдан бери ортга суриб келаётган нима ишлар бор?
- ❤ Ҳислар ва эҳтиёжлар. Ўзингизни қандай ҳис қилишни истайсиз? Атрфдагиларга нимани айтишни, улардан нима олишни хоҳлайсиз?
- Қадриятлар. Бугун қайси қадриятни танлайсиз? Қандай шахс бўлишни истайсиз?
Кечқурунги бўлим:
Кечқурун! Бу бўлимни кун якунида тўлдиринг- Кун кузатуви. Бугунги кунда хотирангизда қолган барча нарсалар – суҳбат, янги ғоя, кузатишлар.
- Эътибор ва миннатдорлик. Учта нарсани белгилаб ўтинг, улар учун ўзингизга миннатдорлик билдиринг. Келгусида қандай қилиб бошқача ҳаракат қилишни хоҳлар эдингиз?
- Илҳом ва мотивация. Бугун сизга нимадан илҳом келди? Бу ибора, сурат, видео, одам ёки бошқа нарса бўлиши мумкин.