Кириш
Ўз-ўзини кузатиш дафтари Когнитив-ҳулқий терапия (КҲТ) жараёнида муҳим рол ўйнайди. Бу турдаги дафтар мижозларимга ҳар кун икки марта – эрталаб ва кечқурун ёзувлар қилишни назарда тутади, бу уларга кунни тўғри режалаштириш ва куни охирида уни таҳлил қилишда ёрдам беради. Ҳис-туйғулар, қадриятлар, муваффақиятлар ва илҳом бу ерда ўрин олган асосий мавзу ҳисобланади.
Унинг ўзига хос жиҳатлари
Кечқурун! Бу бўлимни кун якунида тўлдиринг
Ўз-ўзини кузатиш дафтари Когнитив-ҳулқий терапия (КҲТ) жараёнида муҳим рол ўйнайди. Бу турдаги дафтар мижозларимга ҳар кун икки марта – эрталаб ва кечқурун ёзувлар қилишни назарда тутади, бу уларга кунни тўғри режалаштириш ва куни охирида уни таҳлил қилишда ёрдам беради. Ҳис-туйғулар, қадриятлар, муваффақиятлар ва илҳом бу ерда ўрин олган асосий мавзу ҳисобланади.
Унинг ўзига хос жиҳатлари
- Ёзувлар икки марта – эрталаб ва кечқурун амалга оширилади. Бу шарт;
- Эрталабги ёзувлар кунни режалаштириш, мақсадларни белгилашда ёрдам беради;
- Ҳисларингиз ва эҳтиёжларингизни тушунишга ёрдам беради;
- Қадриятларингизни англаш, кун давомида муҳим нарсаларга эътибор қаратишга ёрдам беради;
- Кечқурун натижаларни таҳлил қилиш орқали кунни сарҳисоб қилиб, эмоцияларни тушуниш имконини беради.
Эрталабги бўлим:
☀ Эрталаб! Бу бўлимни кун бошида тўлдирингМақсадлар. Нима режалаштирилган? Узоқ вақтдан бери ортга суриб келаётган нима ишлар бор?
- ❤ Ҳислар ва эҳтиёжлар. Ўзингизни қандай ҳис қилишни истайсиз? Атрфдагиларга нимани айтишни, улардан нима олишни хоҳлайсиз?
Қадриятлар. Бугун қайси қадриятни танлайсиз? Қандай шахс бўлишни истайсиз?
Кечқурунги бўлим:

Кун кузатуви. Бугунги кунда хотирангизда қолган барча нарсалар – суҳбат, янги ғоя, кузатишлар.
Эътибор ва миннатдорлик. Учта нарсани белгилаб ўтинг, улар учун ўзингизга миннатдорлик билдиринг. Келгусида қандай қилиб бошқача ҳаракат қилишни хоҳлар эдингиз?
Илҳом ва мотивация. Бугун сизга нимадан илҳом келди? Бу ибора, сурат, видео, одам ёки бошқа нарса бўлиши мумкин.