Ўйлайманки, ҳар биримиз ойлик олганимиздан сўнг ёки дам олиш кунимизда дўконларга кириб, харид қилишга қарши эмасмиз. Масалан, оғир иш кунидан кейин керакли нарсаларни олиш учун яқин атрофдаги дўконга кириб чиқиш яхши, лекин бу жараёнда жуда кўп керакли бўлиб кўринган нарсаларни топиб, уларнинг барчасини харид қилиш бошқа масала. Худди шунингдек, бу ҳолат ўзгача кўринишга эга бўлиши мумкин. Келинг, бугун импульсивий харидлар ҳақида сўз юритамиз!
Импульсивий харидлар кўпинча биз салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечираётган пайтларда, масалан, стресс, хавотир ёки зерикишда юзага келади. Бундай пайтларда биз кўпинча кучланишни йўқотиш ёки кайфиятимизни яхшилашнинг йўлларини излаймиз. Дўкон витриналарига назар ташлаш, рангли ўрамлар ва жозибали чегирмалар муаммоларимиздан вақтинча чалғиш имконини беради. Биз янги нарса хурсандлик ва қониқиш келтиради, деб ишона бошлаймиз, лекин бу аслида вақтинча енгилликдир. Нейробиология нуқтаи назаридан олиб қараганда, харидлар "мукофот тизими"ни фаоллаштириб, бахтга боғлиқ бўлган нейромедиатор — дофамин ажралишига олиб келади. Бунинг натижасида "ўзгача бир давра" юзага келади, бу ерда харидларни ижобий ҳис-туйғулар билан боғлаймиз.
Импульсивий харидлар психологик нуқтаи назардан
Импульсивий харидлар — кўплаб одамлар учун таниш бўлган ҳолат. Мижозлар билан ишлаётганимда, уларнинг нима учун ўзларини спонтан харидлардан тийиб туриш қийинлиги ҳақида саволларга жавоб беришимга тўғри келади. Бу феномен жуда чуқур психологик илдизларга эга бўлиб, ҳаётимизнинг турли жиҳатлари, шу жумладан, эмоционал ҳолатимиз, ижтимоий кутувлар ва ҳатто биологик жараёнлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. (Ҳа, бу оддий кўрингандан кўра анча мураккаб!)Импульсивий харидлар кўпинча биз салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечираётган пайтларда, масалан, стресс, хавотир ёки зерикишда юзага келади. Бундай пайтларда биз кўпинча кучланишни йўқотиш ёки кайфиятимизни яхшилашнинг йўлларини излаймиз. Дўкон витриналарига назар ташлаш, рангли ўрамлар ва жозибали чегирмалар муаммоларимиздан вақтинча чалғиш имконини беради. Биз янги нарса хурсандлик ва қониқиш келтиради, деб ишона бошлаймиз, лекин бу аслида вақтинча енгилликдир. Нейробиология нуқтаи назаридан олиб қараганда, харидлар "мукофот тизими"ни фаоллаштириб, бахтга боғлиқ бўлган нейромедиатор — дофамин ажралишига олиб келади. Бунинг натижасида "ўзгача бир давра" юзага келади, бу ерда харидларни ижобий ҳис-туйғулар билан боғлаймиз.