Нима юз беради инсон депрессияга тушганида?
Депрессия – бу шунчаки ёмон кайфият эмас, бу инсоннинг физиологияси, психикаси ва хулқ-атворига таъсир қилувчи мураккаб ҳолат. Депрессиянинг сабаблари хилма-хилдир, аммо унинг асосий омилларидан бири миядаги биокимёвий мувозанатнинг бузилиши ҳисобланади.
Депрессия – бу шунчаки ёмон кайфият эмас, бу инсоннинг физиологияси, психикаси ва хулқ-атворига таъсир қилувчи мураккаб ҳолат. Депрессиянинг сабаблари хилма-хилдир, аммо унинг асосий омилларидан бири миядаги биокимёвий мувозанатнинг бузилиши ҳисобланади.
- Нейромедиаторлар.
Нейромедиаторлар – бу асаб ҳужайралари ўртасидаги сигнал алмашинувини таъминлайдиган кимёвий моддалар. Депрессия ҳолатида қуйидаги учта асосий нейромедиаторга алоҳида эътибор берилади: серотонинг, дофамин ва норадреналиннинг даражаси пасаяди.
- Серотонинг: Бу "ўзини яхши ҳис қилиш" нейромедатори бўлиб, кайфият, уйқу, иштаҳа ва жинсий истакни бошқаради. Депрессияда унинг даражаси пасаяди, бу эса умидсизлик, апатия, уйқу ва иштаҳадаги бузилишларга олиб келади.
- Дофамин: У мотивация ва завқ олиш учун масъул бўлган нейромедатордир. Депрессия пайтида унинг даражаси пасаяди, натижада ҳаётга қизиқиш ва завқланиш йўқолади.
- Норадреналин: Диққат, концентрация ва жисмоний фаоллик учун масъул нейромедатор. Депрессия бу нейромедаторнинг даражасини пасайтиради, натижада инсон сустлашиб, чарчоқ ва диққатни жамлашда муаммоларга дуч келади.
- Кортизол: Бу стресс гормони бўлиб, унинг узоқ муддатли таъсири мия, хусусан, хотира ва ҳис-туйғуларни бошқариш учун жавобгар бўлган гипокампга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
- Гипотоламо-гипофизар-надпочечник тизими (ГПНТ): Депрессия пайтида бу тизим ҳам бузилиши мумкин бўлиб, гормонларнинг нотўғри синтези ва чиқарилишига олиб келади.
Нима қилиш керак?
Депрессия – бу шунчаки "ёмон кайфият" эмас, балки касаллик. Унга эътибор бериш ва даволаш зарур.- Терапиялар:
- Психотерапия: Депрессиянинг сабабларини ўрганишга, салбий фикрлар ва хулқ-атворни ўзгартиришга ёрдам беради.
- Дори воситалари: Антидепрессантлар мия нейромедиаторлари мувозанатини тиклайди.
- Ҳаёт тарзини ўзгартириш:
- Жисмоний фаоллик: Эндорфинлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
- Тўғри овқатланиш: Мия учун зарур озиқ моддаларни таъминлайди.
- Сифатли уйқу: Мия тикланиши учун зарур.
- Ижтимоий қўллаб-қувватлаш: Яқинлар билан мулоқот қилиш қўллаб-қувватлаш ва хотиржамлик ҳиссини беради.