Инсон депрессияга тушганида нима юз беради ?

Depressiya haqida ko'proq bilmoqchimisiz? Depressiyani engish uchun bepul ko'rsatmalarimizni ko'rib chiqing.
Нима юз беради инсон депрессияга тушганида?

Депрессия – бу шунчаки ёмон кайфият эмас, бу инсоннинг физиологияси, психикаси ва хулқ-атворига таъсир қилувчи мураккаб ҳолат. Депрессиянинг сабаблари хилма-хилдир, аммо унинг асосий омилларидан бири миядаги биокимёвий мувозанатнинг бузилиши ҳисобланади.

  1. Нейромедиаторлар.
    Нейромедиаторлар – бу асаб ҳужайралари ўртасидаги сигнал алмашинувини таъминлайдиган кимёвий моддалар. Депрессия ҳолатида қуйидаги учта асосий нейромедиаторга алоҳида эътибор берилади: серотонинг, дофамин ва норадреналиннинг даражаси пасаяди.
Инсон депрессияга тушганида нима юз беради (1).png

  • Серотонинг: Бу "ўзини яхши ҳис қилиш" нейромедатори бўлиб, кайфият, уйқу, иштаҳа ва жинсий истакни бошқаради. Депрессияда унинг даражаси пасаяди, бу эса умидсизлик, апатия, уйқу ва иштаҳадаги бузилишларга олиб келади.
  • Дофамин: У мотивация ва завқ олиш учун масъул бўлган нейромедатордир. Депрессия пайтида унинг даражаси пасаяди, натижада ҳаётга қизиқиш ва завқланиш йўқолади.
  • Норадреналин: Диққат, концентрация ва жисмоний фаоллик учун масъул нейромедатор. Депрессия бу нейромедаторнинг даражасини пасайтиради, натижада инсон сустлашиб, чарчоқ ва диққатни жамлашда муаммоларга дуч келади.
Эндокрин тизим гормонлар ишлаб чиқариш ва уларни бошқариш учун масъул бўлиб, депрессия пайтида ҳам муҳим роль ўйнайди.

  • Кортизол: Бу стресс гормони бўлиб, унинг узоқ муддатли таъсири мия, хусусан, хотира ва ҳис-туйғуларни бошқариш учун жавобгар бўлган гипокампга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
  • Гипотоламо-гипофизар-надпочечник тизими (ГПНТ): Депрессия пайтида бу тизим ҳам бузилиши мумкин бўлиб, гормонларнинг нотўғри синтези ва чиқарилишига олиб келади.

Нима қилиш керак?​

Депрессия – бу шунчаки "ёмон кайфият" эмас, балки касаллик. Унга эътибор бериш ва даволаш зарур.

  1. Терапиялар:
    • Психотерапия: Депрессиянинг сабабларини ўрганишга, салбий фикрлар ва хулқ-атворни ўзгартиришга ёрдам беради.
    • Дори воситалари: Антидепрессантлар мия нейромедиаторлари мувозанатини тиклайди.
  2. Ҳаёт тарзини ўзгартириш:
    • Жисмоний фаоллик: Эндорфинлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
    • Тўғри овқатланиш: Мия учун зарур озиқ моддаларни таъминлайди.
    • Сифатли уйқу: Мия тикланиши учун зарур.
    • Ижтимоий қўллаб-қувватлаш: Яқинлар билан мулоқот қилиш қўллаб-қувватлаш ва хотиржамлик ҳиссини беради.
Мутаxассис ёрдамига мурожаат қилишни орқага сурманг, чунки депрессияни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш муваффақиятли тикланиш имкониятларини оширади.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida