"Қулай" бўлиш ролига кирган одам яқинларига ёрдам бераётганини ва яхши ишлар қилаётганини ҳис қилади. Аммо ҳар доим "ҳа" дейиш инсонни шахсий вақти, ҳудуди ва ҳатто ўз хоҳишларидан маҳрум қилади. Бу эса аста-секин чарчоқ ва кўнгилсиэиш туйғусини олиб келиши мумкин.
Нега бизга рад этиш қийин?
Рад этишда қийинчиликларга учраш қуйидаги қўрқувлар билан боғлиқ бўлиши мумкин:- Тушунмаслик ёки қабул қилинмаслик қўрқуви – "Мен рад этсам, мени севишмайди ёки қабул қилишмайди" деган онгсиз тушунча;
- Ҳақоратлашдан қўрқиш – рад жавоби орқали инсон ҳис-туйғуларини бузиб қўйишдан хавотир олиш;
- Ҳамма учун масъулият ҳисси – ҳамма иш ўзингизга тушади, деб ҳис қилиш.
Қандай қилиб ҳаммага қулай бўлиш ролидан чиқиш мумкин?
- Чегараларни аниқлаб олинг ва устуворликларни белгилаб олинг
Қачонки ўз мақсадларингиз ва устуворликларингиз аниқ бўлса, энергия ва вақтини қаерга сарфлашни ва қаерда "йўқ" дейишни аниқроқ англаш мумкин. - Чарчоқ белгиларини тан олишни ўрганинг
Инсон ортиқча мажбуриятлар олганда тана ва руҳ тушунтирувчи сигналлар беради. Булар чарчоқ, стресс ёки асабийлик бўлиши мумкин. Бу белгиларни тўғри тушуниш муҳим. - "Мулойим йўқ" деб айтиш усулини ўрганинг
Рад этиш доим қаттиқ ёки қўпол бўлиши шарт эмас. Мулойим тарзда "йўқ" дейиш, масалан: "Кечирасиз, лекин бугун ёрдам бера олмайман", ёки "Мени қизиқтиряпти, лекин ҳозир бу билан шуғуллана олмайман", дейиш мумкин. - Ўз эҳтиёжларингизга эътибор беринг
Ҳар доимгидек шахсий эҳтиёжларни биринчи ўринга қўйиш муҳим. Кўп вақтингизни бошқаларга бағишлаш кейинчалик ортиқча чарчоқ ва асабийлик келтириб чиқаради. - Бошқаларнинг муносабатидан қўрқманг
Биринчи марта "йўқ" дейишга одатланиш қийин бўлиши мумкин, лекин вақт ўтиши билан, бошқалар ҳам сизнинг чегараларингизни ҳурмат қилишни ўрганадилар. Ҳақиқий дўстларингиз ва яқинларингиз сизнинг шахсий ҳудудингизни тушунишга ҳаракат қиладилар.