Муаммо мавжудлигини тан олиш.
Ҳамкасбингизда депрессия белгилари бўлса, уларни инкор этманг. Доимий чарчоқ, қизиқишнинг йўқолиши, диққатни жамлашда қийинчилик – бу белгилар билан одамлар йиллар давомида яшаши мумкин. Бу нафақат уларнинг ўзларига, балки иш жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Шундай вақтларда мутахассисга мурожаат қилиш, таътил олиш зарур. Инсон ҳаёти ишдан кўра муҳимроқ. "Фақат шу одамгина ишни бажара олади, уни алмаштириш имкони йўқ", деган фикрларга қулоқ солманг. Агар сиз ҳам шундай деб ўйласангиз, демак, терапияни қаердан бошлашингизни аниқлаб олдингиз.
Инсоннинг ўз жисмоний ва руҳий саломатлигига эътибор қаратиши муҳим, ва бу ҳар доим ҳам иш билан мувофиқ бўлмаслиги мумкин.
"Кечгача ишда қолиш", "уйга иш олиб кетиш" каби одатларни қўллаб-қувватлашни тўхтатинг – бу нарсалар ўтмишда қолиши керак. Дунё ўзгарди.
Оиладаги депрессия
Тасаввур қилинг, яқин инсон доимий равишда қора кўзойнак кийиб юришга мажбур. Унга ҳамма нарса хира ва қизиқсиз кўринади. Унинг ҳаётига ранг қўшишда ёрдам беришингиз мумкин, лекин босим ёки қоралашларсиз.
Айблашсиз мулоқот
Очиқ ва самимий гаплашинг, лекин "ўзингни қўлга ол" ёки "ҳамма нарса у қадар ёмон эмас" каби иборалар айбловга ўхшаб эшитилиши мумкин. Бу астма билан оғриган одамга "нафас олишни хоҳламайсан", дейишга ўхшайди. Бунга ўрнига, "Мен сен биланман, агар ёрдам керак бўлса", ёки "Биргаликда сайр қилиб келсак-чи?" дейиш мумкин.
Қўллаб-қувватлаш, тузатиш эмас
Сизнинг вазифангиз – қўллаб-қувватлаш, тузатиш эмас. Сиз механик эмассиз, инсон эса автомобиль эмас. Қўллаб-қувватлаш оддий нарсаларда намоён бўлиши мумкин: биргаликда сайр қилиш, фильм кўриш ёки шунчаки ёнингизда бўлиш. Инсонни соғломлаштириш учун жавобгарликни зиммангизга олманг; бу инсоннинг танлови ва йўли.
Инсон ҳаётини шахсий мезонларингизга мослаштиришга уриниш керак эмас. Она ёки шифокор ролига киришманг. Агар ҳафтага графиклар тузиш, "илҳомлантирувчи" гаплар айтиш билан шуғуллансангиз – бу инсон учун эмас, ўз эгосингиз учун қилинган бўлади.
Оила муҳити ва депрессия
Депрессия кўпинча атроф-муҳит сабабли пайдо бўлади. Балки сиз танқид, етарлича эътиборсизлик, қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги, инсон учун мумкин бўлмаган мақсадларни белгилаш, молиявий назорат, уйқу дефицити каби хатоларга йўл қўяётгандирсиз. Бу каби омилларни қайта кўриб чиқиш керак.
Ўзингизга ғамхўрлик қилинг
Оиладаги депрессия – марафон, спринт эмас. Ўзингизга ҳам керакли қўллаб-қувватлашни олишингизга ишонч ҳосил қилинг. Бу дўстлар билан мулоқот, хобби ёки терапия бўлиши мумкин. Бошқаларга ёрдам бериш учун ўзингизга куч тўплашингиз зарур.