Ота-оналарнинг ҳаракатларини икки куч бошқаради: улар ўз фарзандларини севишади ва яхши ота-она бўлишни хоҳлашади. Бу ажойиб сабабларга қарамай, нима учун низолар пайдо бўлади, бола нолийди ёки ҳар қандай сабабга жанжал қилади? Аста-секин, доимий курашдан чарчаган ота-она асабийлашиб, фарзанди билан эркин мулоқотни тўхтатиб қўяди, фақат назорат қилиш функцияси қолади.
Биринчи навбатда ота-оналар тушуниши ва қабул қилиши керак бўлган нарса — болалар ўзларини ёмон ҳис қилганларида ёмон муомала қиладилар. Бу жисмоний ноқулайлик бўлиши мумкин – нимадир оғрийди, совуқ ёки иссиқ, шунингдек, эмоционал ҳолат – зерикиш, қўрқиш ёки хафа бўлиш. Қачонки сиз ўзингизга итоатсиз ўғил ёки қизингизга шу нуқтаи назардан қарасангиз, асабийлашишингиз ва ночорлигингиз камаяди, сиз фарзандингизнинг ҳолатига чин дилдан қизиқасиз, итоатсизлик ва нолаларнинг аслий сабабини тушунишга ҳаракат қиласиз ва унинг нима ҳис қилаётганини аниқлайсиз.
Бола ота-онага ўз ҳис-туйғуларини билдирганда, уларни қандай бошқариш кераклигини ота-она ҳар доим ҳам билмайди. Улар бу ҳолатни қандайдир йўл билан ўзгартиришга, уни бартараф этишга, маслаҳат ёки амалий ёрдам беришга ёки айбдорни топишга уринади.
Фарзандингизнинг ўзини яхши ҳис қилишига қандай ёрдам бериш мумкин:
Агар сиз фарзандингизга нисбатан кучли ҳис-туйғулар ёки эътирозларингиз бўлса ва уни бу ҳақда огоҳлантиришни истасангиз, “Мен”-хабарлардан фойдаланинг.
Бу усул оддий ва жуда самарали.
Билишнинг ўзи етарли эмас, кўникма керак. Машқ қилинг ва мулоқотингиз ҳар икки томон учун ҳам завқли бўлади.

- Тинглаш: болангизга диққат билан қаранг, унинг кўзларига қаранг, у билан бир хил даражада ўтиринг.
- Унинг ҳис-туйғуларини қабул қилинг. “Ҳа... албатта... бўлиши мумкин...” каби сўзлар билан уни қўллаб-қувватланг.
- Ҳис-туйғуларни номланг. “Сен жаҳлланибсан/хafa бўлибсан.” ёки “Ҳа, сен хафа бўлибсан шекилли”, деб айтинг.
- Унинг хоҳишларини тушунишингизни кўрсатинг. “Мен сенга майдончадан кетишни хоҳламаётганингни тушунаман.” Унинг истакларини фантазияда амалга оширинг: “Агар мен вақтни тўхтата олсам, биз узоқ вақтгача сайр қила олардик.”
- Маслаҳат берманг.
- Унинг ҳис-туйғуларини қабул қилишда давом этинг.
Агар сиз фарзандингизга нисбатан кучли ҳис-туйғулар ёки эътирозларингиз бўлса ва уни бу ҳақда огоҳлантиришни истасангиз, “Мен”-хабарлардан фойдаланинг.
Бу усул оддий ва жуда самарали.
- Ҳолатни объектив равишда тасвирлаймиз: “Мен столда ифлос идишларни кўрганимда...”
- Ўз ҳисларимизни айтамиз: “Мен хафа бўляпман...”
- Бу ҳиснинг сабабини тушунтирамиз: “Чунки мен тоза столда овқатланишни яхши кўраман.”
- Нима қилишни хоҳлаётганимизни айтамиз: “Мен идишларни столдан идиш ювиш машинасига қўйишингни хоҳлардим.”
Билишнинг ўзи етарли эмас, кўникма керак. Машқ қилинг ва мулоқотингиз ҳар икки томон учун ҳам завқли бўлади.
O'zbekistonning barcha shaharlarida istalgan fan bo'yicha eng yaxshi saralangan o'qituvchilar va repetitorlar.