Маълумки, барча муаммолар "бошдан" келиб чиқади.
Биз уларни ўзимизга ўз қўлимиз билан яратамиз.
Масалан, биз ўзимизда камчилик комплекси пайдо қиламиз, бошқалар билан ўзимизни солиштирамиз ва кимнингдир устунлигини кўриб, ўзимизни "нотуғри" деб ҳисоблаб, ўзимизни қониқтирмаймиз, бу эса уят ва айбдорлик туйғусини келтириб чиқаради.
Биз ўз имкониятларимизни, ютуқларимизни, фарзандларимизни, турмуш ўртоқларимизни, ким ва қаерда қандай дам олишни, соғлигимизни, ишимизни, таълимимизни солиштирамиз...
Агар бир соат давомида ўзингизни бошқалар билан таққосласангиз, албатта кўплаб камчиликларни кўрасиз ва кайфиятингиз ёмонлашади.
Одам бошқаларга мос келишга интилаганда, доимий равишда ўзини бошқалар билан таққослаганда, у охир-оқибат ўзини муваффақиятсиздек ҳис қилади. Унинг фикри доимий равишда ўз хатолари, камчиликлари ва муваффақиятсизликлари билан банд бўлса, бу охир-оқибат уни неврозга олиб келиши мумкин.
Биз ўзимизда бор имкониятларни кўрмаймиз, ўзимизни ва қобилиятларимизни қадрламаймиз, ўзимизнинг ноёб шахсиятимиз ва қимматбаҳо ҳаётимизни қадрига етмаймиз.
Баъзида биз ўзимиз ҳам нимани хоҳлаётганимизни, нима бизга кераклигини англамай қоламиз ва ортиқча хоҳишларимиз билан ҳаётимизни мураккаблаштирамиз.
Биз уларни ўзимизга ўз қўлимиз билан яратамиз.
Масалан, биз ўзимизда камчилик комплекси пайдо қиламиз, бошқалар билан ўзимизни солиштирамиз ва кимнингдир устунлигини кўриб, ўзимизни "нотуғри" деб ҳисоблаб, ўзимизни қониқтирмаймиз, бу эса уят ва айбдорлик туйғусини келтириб чиқаради.
Биз ўз имкониятларимизни, ютуқларимизни, фарзандларимизни, турмуш ўртоқларимизни, ким ва қаерда қандай дам олишни, соғлигимизни, ишимизни, таълимимизни солиштирамиз...
Агар бир соат давомида ўзингизни бошқалар билан таққосласангиз, албатта кўплаб камчиликларни кўрасиз ва кайфиятингиз ёмонлашади.
Одам бошқаларга мос келишга интилаганда, доимий равишда ўзини бошқалар билан таққослаганда, у охир-оқибат ўзини муваффақиятсиздек ҳис қилади. Унинг фикри доимий равишда ўз хатолари, камчиликлари ва муваффақиятсизликлари билан банд бўлса, бу охир-оқибат уни неврозга олиб келиши мумкин.
Ўз-ўзидан яратилган муаммоларни қандай ечиш мумкин?
Кўпинча бизда бўлмаган нарсалар ҳақида ўйлаб, кимдирда бор нарсалар ҳақида қайғуриб, ўзимизни бошқалар билан таққослаганимизда, ўзимизга нисбатан салбий фикрларимиз пайдо бўлади. Натижада, ўзимизда бор нарсаларни қадрламаймиз. Кўпинча эса, йўқотганимиздан кейин афсусланамиз: "Нимани борида қадрламаймиз, йўқотганимиздан кейин йиғлаймиз".Биз ўзимизда бор имкониятларни кўрмаймиз, ўзимизни ва қобилиятларимизни қадрламаймиз, ўзимизнинг ноёб шахсиятимиз ва қимматбаҳо ҳаётимизни қадрига етмаймиз.
Нега бахтимизни ўзимиз сўндириб қўямиз?
Рекламалар бизга бойликка эришиш, озиш ёки семиришнинг турли усулларини таклиф қилади. Мода саноати ўз қадриятларимиз ва дидимиздан шубҳаланишга мажбур қилади, юзимизни ёки танамизни ўзгартиришга ундайди. Ҳар ерда эса бизга "бахт" ва "бойлик" ваъда қилинади.Баъзида биз ўзимиз ҳам нимани хоҳлаётганимизни, нима бизга кераклигини англамай қоламиз ва ортиқча хоҳишларимиз билан ҳаётимизни мураккаблаштирамиз.
Ҳаётдаги бахтни қандай топиш мумкин?
Бахтни ва дўстликни сотиб олиб бўлмайди, бахтни ва ҳаётдан завқ олишни ўзингиз топишингиз керак. Ҳаётдан завқланиш, бошқаларга завқ улашиш ҳаётнинг энг катта санъатидир.Ўзимизни хурсанд қилишнинг осон йўли бор
Ҳаётдаги бахтни ўзимиз яратиш учун кўп нарса керак эмас:- Муаммоларга ўта кўп эътибор қаратмаслик
- Бор нарсалардан завқланишни билиш
- Миннатдор бўлишни ўрганиш
- Кечиришни ўрганиш
- Қизиқарли иш ёки хобби топиш
- Сева олиш қобилияти
- Бошқаларга бахт улашишни ўрганиш