Қўрқув ва муваффақиятсизлик ҳисси

  • Mavzu muallifi Mavzu muallifi djfera
  • boshlanish sanasi boshlanish sanasi
Psixolog yoki do'stlaringiz bilan jinsiy muammolarni muhokama qilishdan uyalasizmi? Bizning saytimizda jinsiy hayot haqida 600 dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar mavjud.
Интим муносабатларда қўрқув ва муваффақиятсизлик ҳисси жуда кенг тарқалган муаммолардан бири бўлиб, бу савол кўпинча мижозлар томонидан жинсий соғлиқ бўйича маслаҳатлашувлар давомида кўтарилади. Бу нафақат эркаклар, балки аёллар ўртасида ҳам учрайдиган муаммо.

Бугун эркаклар ҳақида гаплашамиз.

Қўрқувнинг турли сабаблари:


🔸 Биологик сабаблар: жинсий аъзоларда оғриқ ёки бошқа касалликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

🔸 Психологик сабаблар: шахсий хусусиятлар ва фикрлар билан боғлиқ.

🔸 Ижтимоий сабаблар: шерик билан муносабатлардаги муаммолар, ишдаги ёки кундалик ҳаётдаги қийинчиликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қўрқувнинг турли сабаблари (1).jpg


Эркакларнинг ўйлари:

  • У шундай жозибали, лекин мен...
  • Агар жинсий алоқа пайтида кўтарилмаса-чи?
  • Агар мен уни қониқтира олмасам-чи?
  • Мен унга мос эмасман, у мени қандай қабул қилади?
  • Мен унинг ёнига лойиқ эмасман.
  • У оргазмга эриша олмайди, бу менинг айбим.
  • Менга секс ёқмаяпти.
  • Мен фақат маълум бир йўл билан хурсанд бўламан, бошқача бўлмайди.
  • У мени барчага сексда муваффақиятсиз деб айтса-чи?
  • Ҳар доим кузатаман: жинсий аъзо кўтариладими ёки йўқ.
  • Унинг олдида мастурбация қилишни хеч қачон қилмайман.
Ижтимоий сабаблар:

  • Ишда чарчоқ ёки руҳий тушкунлик.
  • Шерикнинг танқидлари.
  • Алкогол ёки наркотик моддалар истеъмоли.
  • Олдинги салбий жинсий тажрибалар.
  • Муносабатлардаги хиёнатлар.
Муаммоларни ҳал қилиш жараёни:

  1. Қўрқув туғилган вақтда нималар триггер бўлганини кузатиш муҳим.
  2. Қўрқув пайтида ўз фикрларингизни, ҳис-туйғуларингизни ва жисмоний реакцияларингизни тушуниш.
  3. Релаксация техникасини ўрганиш (нафас олиш техникаси, жисмоний дам олиш, диққатни ўғирлаш техникаси).
  4. Сексуал муваффақиятсизлик қўрқуви ва шерикнинг реакциясига оид кутилмаларни қайта кўриб чиқиш.
  5. Қўрқув пайтида шерик билан бўлган муносабатларда қандай кутилмалар пайдо бўлишини тушуниш.
  6. Эрекцияга бўлган ташвишли фикрлар ва хавотирли ҳолатлар билан курашишни ўрганиш.
  7. Эрекция ҳақида ўйламасдан, ўзингизни енгил ҳис қилишни ўрганиш.
  8. Қарши жинс билан ўзаро муносабат қилишни ўрганиш.
  9. Лозим бўлса, уролог билан маслаҳатлашиш.
Бу жараён сабр ва меҳнат талаб қилади, лекин уни енгиш мумкин.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida