Кесарево ва аёлнинг психологик ҳолати

Homiladorlik va tug'ish bo'yicha bepul ta'lim olishni xohlaysizmi? Biz siz uchun 150+ dan ortiq darslarni bepul tayyorladik.
Кесарево қандай ва қачон қўлланилади?

Кесар усули тиббий кўрсатмаларга кўра тайинланади ёки она ва болани қутқариш учун тезкор ёрдам сифатида амалга оширилади. Аммо баъзи ҳолларда бундай заруратсиз ҳам кесар усули қўлланилади. Масалан, аёл туғруқ санасини аниқ билиш орқали турли тадбирларни режалаштирмоқчи бўлиши ёки оғриқдан қочишни хоҳлаши мумкин. Табиий туғруқ тарафдорлари орасида «Агар ўзи туғмаган бўлса, ҳақиқий она эмас», деган фикрлар ҳам учрайди.

Кесарво туғруқнинг оқибатлари ва таъсири

Кесарво — жуда жиддий жарроҳлик амалиёти бўлиб, унда ҳам оғриқ ва тикланиш учун узоқ вақт талаб этилади. Бу ҳолат аёлда ожизлик, бировга қарам бўлиш ҳиссини уйғотиши мумкин. Бундан ташқари, боланинг ҳаёти учун қўрқув ҳисси, лактация муаммолари, танадалги чандиқ, хатто ўша жойда сезгирликнинг йўқолиши ҳам кузатилиши мумкин.
Бу амалиёт танга бошқаларнинг аралашуви, зўравонлик сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу — аёлнинг ўз танаси билан бўлган алоқани йўқотиши, ўзини тўлақонли аёл сифатида ҳис қилмаслик ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Кесар усули орқали туғруқ — танловсиз ўтиш, ҳар қандай оғриқсиз она бўлиш имконияти сифатида қабул қилиниши мутлақо нотўғри.

Аёлнинг кесарвога бўлган муносабати ва унинг ҳиссиётлари (1).jpg


Аёлнинг кесарвога бўлган муносабати ва унинг ҳиссиётлари

Агар кесар тезкор ёки тиббий сабабларга кўра тайинланган бўлса, кўпчилик аёлларда хавотир, қўрқув ва айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Улар «Нимадир нотўғри кетди» деб ўйлаб изтиробга тушишади. Аёл ўзини ёмон она деб ҳис қилиш эҳтимоли юқори, чунки танаси «ёмон ишлади», улар ўзларини мустақил туғруқни бажара олмаганликда айблашади. Айбдорлик ҳисси уларда агрессияни ошириши мумкин.

Келажакда туғруққа нисбатан ҳиссиётлар

Ордан бир неча йил ўтиб ҳам айрим оналар ўзларини кечира олмасликлари мумкин, уларни танаси алдагандай туюлиши, янги ҳомиладорликдан қўрқиш, ўзига нисбатан ишончсизлик ҳисси билан яшашлари мумкин. Айримлар яна бир марта болали бўлишга тайёр бўлиш учун кўп вақт талаб қилади.

Болалар билан муносабат

Чақалоқ билан бўлган муносабат турли хил бўлиши мумкин: айрим оналар учун бу болани кўриш фақат ўтмишдаги оғриқли кечинмаларни эслатади. Бу ҳолат уларга болаларига бўлган муҳаббат туйғусини ҳис қилишни қийинлаштиради, ўз айбдорликларини унутиб, болани қандайдир ўз хатоларини ювиш учун восита сифатида кўришади.

Ҳимоя ва ёрдам зарурлиги

Агар сиз ушбу ҳолатни бошдан кечирган бўлсангиз, сизга ички ресурслар ва жисмоний соғлик жуда муҳим. Танангиз ва чақалоқ парваришга муҳтож. Агар эмизишда қийинчиликлар бўлса, бу сизнинг айбингиз эмас. Аслида, сиз ҳамма нарсани назорат қила олмайсиз ва бу нормал ҳолатдир. Яқинларингиздан ёрдам сўрашдан қўрқманг.

Ўзингизга ишончни қайтаринг ва ҳозирги ҳолатингизни қабул қилинг

Оз-оздан ўзингизга қайтиш, ўз танангизни қайта қабул қилиш ва ўзингизга нисбатан ишончингизни тиклаш муҳим. Бу ҳолатни ҳаётдаги битта эпизод сифатида қабул қилинг, аммо бу бутун умр сизни белгилаб турмайди.

Кесарни танлаган аёлларнинг ҳаққи ва масъулияти

Кесарни ўз хоҳиши билан танлаган аёлни айблашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, айниқса бу тиббий кўрсатмаларга асосланган бўлса. Илгари туғруқда ўлим кўрсаткичи юқори бўлган ва кўплаб ҳаётлар йўқотилган. Бу ҳақда ички танқидчингизга ҳам шуни айтинг, кимнинг овози билан гапирса ҳам.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida