Буллинг, ёки «қийнаш» деб танишроқ бўлган атама, бир болалар гуруҳи томонидан бошқа болаларга нисбатан мунтазам равишда агрессия кўрсатиш ҳолатидир. Бу болалар ўртасидаги ўзаро босим ва тажовуздир. Ва буллинг кўпинча мактабларда содир бўлади.
Бундан ташқари, буллинг иштирокчиларнинг барчаси учун кучли психологик из қолдиради. Лекин, энг катта зарба жабрдийдага тегади.
Энг ёмони, бола учун ота-онасидан ҳимоя топа олмаслик туйғусини ҳис қилишдир. Ҳар доим ўзингизнинг ва болангизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарурий маълумотларни излаш муҳим.
Бундан ташқари, буллинг иштирокчиларнинг барчаси учун кучли психологик из қолдиради. Лекин, энг катта зарба жабрдийдага тегади.
Мактабдаги буллинг: Фарзандингизга қандай ёрдам бериш мумкин?
МУҲИМ: Жабрдийда бола буллингда айбдор эмас, у буллингнинг сабаби ҳам эмас. Буллингнинг сабаби – педагоглар ва ота-оналарнинг етарли эътибор бермаслиги. Болалар гуруҳда бўлишни хоҳлашади. Агар синфдаги гуруҳ соғлом маданий усулда шаклланмаса (коллективнинг бирлиги), гуруҳ бошқача шаклланиши мумкин. Энг осон йўл – кимгадир қарши бирлашишдир.Ота-оналар нима қилмасликлари керак?
- Ҳеч қачон буллинг ўзи билан ўтиб кетади деб кутиш керак эмас.
- Буллингни оқламаслик ва жабрдийдани айбламаслик керак.
- “Қаршилик кўрсат” ёки “эътибор берма” демаслик керак (тасаввур қилинг, сизга ишда ҳамкасбларингиз ҳар доим ёмонлик қилишяпти, сиз эса бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилаяпсиз. Бу мумкинми?).
- Зўравонлар билан гаплашиш керак эмас (бу уларнинг қудратини тасдиқлашга ёрдам беради).
Нима қилиш керак?
- Бола билан мулоқот қилинг. Ҳеч қандай саросима, ғазаб, айбловлар ёки таҳдидсиз. Болангиз билан тинч ва хотиржам суҳбат қилиб, вазиятни тушунишга ҳаракат қилинг.
- Мактабга боринг. Суҳбатга болани олиб борманг. Синфнинг диққат марказига чиқманг.
- Коллектив учун жавобгар бўлган шахс билан суҳбатлашинг. Муаллимга муаммони тушунтиринг, бу болаларнинг шўхлиги эмас, балки ҳақиқий зўравонлик эканлигини етказинг. Муаллим бу муаммони ҳал қилиш учун нималарни режалаштираётганини сўранг.
- Оилавий ёки болалар психологига мурожаат қилинг. У барча оила аъзоларига ёрдам бериб, болангизга ўз кучига ишонишни ўргатади.
Энг ёмони, бола учун ота-онасидан ҳимоя топа олмаслик туйғусини ҳис қилишдир. Ҳар доим ўзингизнинг ва болангизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарурий маълумотларни излаш муҳим.