Муносабатлар: нега қийин бўлиши мумкин...

Sevgi yoki munosabatlarda muammolaringiz bormi? O'zingizga yordam bering. 400+ dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar bilan tanishing.
Муносабатлар мавзуси анча оммалашиб кетди!

Бу ҳақиқатан ҳам ҳаётимизда муҳим бўлган қисмдир!

Бугун мен жуфтликдаги муносабатлар ҳақида сўз очмоқчиман.

Жуфтликдаги муносабатлар шундай бир "мева"ки, келинг, уни "фейхуоа" деб атайлик, кўпчилик уни синаб кўрган. Кимгадир бу фейхуоа ёққан, яна кимдир "нўқ, бундай нарсани бошқа ҳеч қачон емайман" деган.

Муносабатла нега қийин бўлиши мумкин... (1).png


Бироқ айримлар борки, ҳатто уни синаб ҳам кўра олишмаган: яқинлари уни ейишган ва умуман ёқмаганини айтишган, бошқалар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, "мева фойдали, лекин уни ейиш учун жуда кўп ҳаракат қилиш керак", деб айтишади. Ва "агар бошида унинг нархини билган бўлсалар, ҳеч қачон бу саргузаштга кирмаган бўлишарди", дейишади. Аммо шунга қарамай, уни йиллар давомида истеъмол қилишда давом этишади.

Камдан-кам ҳолларда шу мева ёқимли, хушбўй ва фойдали экани ҳақидаги ҳикоялар пайдо бўлади ва бу нарсани синаб кўриш жуда ҳам керакдай кўринади. Ҳар қандай нархда бўлса ҳам уни синаб кўриш истаги туғилади! Бу лаззат ва бахтни ҳис қилишни хоҳлайсиз.

Натижада, муаммолар шундаки, ҳар бир инсоннинг бу "мева" билан танишуви ўз тарихига эга ва ҳар бирининг ўз тажрибаси ва кутганлари бўлади.

Қуйида мен жуфтликдаги муносабатларда қийинчиликларни келтириб чиқарадиган асосий омилларни келтираман:

  • Ўрнатмалар ва эътиқодлар. Ҳар бир оилада авлоддан-авлодга ўтиб келаётган "мерос" мавжуд. Бу конструктив ёки деструктив бўлиши мумкин. Масалан, "эркаклар доимо эгоистлар", "аёлларга ишониб бўлмайди", "фақат болалар учун бирга яшаш керак" каби ёки "эркакларга фақат битта нарса керак" каби эътиқодлар.
  • Оилавий тарих. Оилангизда кўрган муносабатларингиз қандай бўлган? Сизнинг ўз муносабатларингиздан нималарни кутасиз?
  • Ташвишлар. Бу ташвишлар муносабатлардан олдин ҳам бўлиши мумкин, масалан, ўз қимматингизни билиш ва ўзингизни баҳолаш билан боғлиқ. Муносабатлар давомида ҳам хиёнатдан, алданишдан қўрқиш билан боғлиқ ташвишлар пайдо бўлиши мумкин.
  • Кутганлар. Энг кенг тарқалгани — бирор бир инсон менинг бахтли бўлишим учун масъулиятни ўз зиммасига олади, деб кутганлик. Бу кутганлар "менинг бахтим энди шу инсонга боғлиқ" деган фикрда акс этади.
Натижада, бу "мева" ҳар қанча жозибали бўлмасин, ҳар доим ҳам осон ҳазм бўлмайди. Айримлар учун у оғриқли "заҳарланишлар"га сабаб бўлиши мумкин.

Сизга ўзингизга мос психологик жиҳатдан етук ва мазали "фейхуоа" топишингизни тилайман!

Агар муносабатларни шакллантиришда қийинчиликка дуч келсангиз ёки сиз муносабатларда бўлиб, лекин қийинчиликларга дуч келсангиз, онлайн гуруҳимизга қўшилиш ёки шахсий терапияга ёзилишингиз мумкин.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida