Муносабатлардаги можаролар: нега муаммоларни жанжалларсиз муҳокама қила олмаймиз ва буни қандай ҳал қилиш керак?

Sevgi yoki munosabatlarda muammolaringiz bormi? O'zingizga yordam bering. 400+ dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar bilan tanishing.
Муносабатларда можаролар ва зўриқиш ҳатто энг мустаҳкам жуфтликларда ҳам юзага келади. Бу можаролар ҳал қилиниб, ўтиб кетиши мумкин, лекин баъзида жанжаллар гирдобида қолиб кетиш оддий ҳолатга айланади.

Можаро - музокаралар столига таклиф

Можаро бу — шерикга ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни, нимага муҳтожлигингизни айтишга уриниш, лекин аксарият ҳолларда шерик сизни тушуниб ета олмайди.

Муносабатлардаги можаролар нега муаммоларни жанжалларсиз муҳокама қила олмаймиз ва буни қандай...png


Нега бундай бўлади?

Болаликдан келган стратегиялар:

Биз кўпинча болаликдан можароларни четлаб ўтиш ёки уларни кучайтиришга асосланган стратегияларни ўрганамиз ва бунга катта ҳаётда ҳам амал қиламиз.

Яқинликдан қўрқиш:
Ҳисларингизни очиқ муҳокама қилиш — заифлигингизни кўрсатишдир, бу кўпчилик учун қўрқинчли. Яқинлик ишонч ва қабулни талаб қилади.

Ҳислар билан эмас, фактлар билан гаплашиш:
Масалаларни муҳокама қилганда кўпинча фақат фактларга урғу берамиз, ҳисларимиз ҳақида гапирмаймиз.

Тўпланиб қолган ранжишлар:
Муаммолар ҳал қилинмасдан қолганда, улар ранжишларга айланади.

Адолатсизлик ҳисси:
Бир шерик кўпроқ ҳисса қўшади, деган ҳиссиёт билан бошқаси ғазабланиши мумкин.

Стресс ва ташқи омиллар:
Иш, молиявий муаммолар, чарчоқ ҳам муносабатлардаги можароларни кучайтиради.

Бу ҳолатларни қандай бартараф этиш мумкин?

1. Аввало, ўз ҳисларингизни тушунинг.

Шерик билан гаплашишдан олдин, ўзингиз нимани ҳис қилаётганингизни аниқлаб олинг.

2. Ҳис-туйғуларни муҳокама қилиш учун хавфсиз муҳит яратиш.
Муҳокама қилинаётган муаммоларни жимжит ва танқидсиз муҳокама қилишга келишинг.

3. Шерикни диққат билан тинглаш.
Эмпатия — тушунишнинг калити.

4. Муваффақиятли мулоқот кўникмаларини эгаллаш.
"Мен хис қиламан...", "Мага шу туюлади..." каби "мен-сўзлашуви" орқали ўз ҳисларингизни ифодаланг.

5. Ҳиссий ва жисмоний ҳолатингизни назорат қилинг.
Зиҳний соғлиғингизга эътибор беринг.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida