Муносабатларни мустаҳкамлашнинг уч усули

Sevgi yoki munosabatlarda muammolaringiz bormi? O'zingizga yordam bering. 400+ dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar bilan tanishing.
Жуда кўп ҳолатларда муносабатлар муҳаббат йўқлиги туфайли эмас, балки қаршингиздаги шахснинг психологик хусусиятларини тушунмаслик туфайли бузилади. Қуйида, муносабатларни қандай мустаҳкамлаш мумкинлиги ва эҳтимолий шерик эътиборини қандай жалб қилиш борасида учта фойдали маслаҳатни келтираман.

1. Аёлларнинг суҳбатчанлигига эътибор беринг

Аёллар ўз муаммоларини айтганида, буни шахсий равишда қабул қилиш ёки маслаҳат бериш шарт эмас. Аёлларнинг кўпинча бу орқали стрессдан қутулишга ҳаракат қилишади. Унга фақатгина эшитиш, тушуниш ва таъсирланиш керак. Аёл ўзини ифодалагандан кейин, уни қучоқлаб, ҳаммаси яхши бўлишини айтинг.

2. Эркакнинг ҳаракатларини танқид қилманг

Агар эркак бирон нарсани қилишга уринса ва у муваффақиятсизликка учраса, унга маслаҳат бериш ёки танқид қилиш шарт эмас. Агар эркакка ёрдам сўраб мурожаат қилмаса, унга ҳеч қандай маслаҳат берманг. Масалан, эркак кранни тузатишга уринмоқда. Аёлнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари: "Қадрдон, сантехникни чақирсакчи?" Бу гап аёл учун ғамхўрлик ва муҳаббат ифодаси, лекин эркак учун бу унинг малакали эмаслигини билдириши мумкин.

Муносабатларни мустаҳкамлашнинг уч усули (1).png


Тўғри муносабат: сукут сақлаш ва "Қадрдон, мен сени ишончдаман, менга бахт, сендек эркак борлиги", деб қўллаб-қувватлашдир.

3. Эркак ва аёлнинг стрессни чиқариш услублари турлича

Иш кунининг охирида аёллар учун ўз ҳис-туйғуларини ифодалаш жуда муҳим. Эркак эса шунчаки эшитиш ва охирида уни қучоқлаш керак. Эркаклар эса, иш кунидан кейин ўзларини бироз тортишга интилишади ва шу орқали муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилишади. Улар шу вақтда янгиликлар томоша қилишлари ёки севимли машғулотлари билан шуғулланишлари мумкин.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida