Мунтазам 5 ибора муносабатларни мустаҳкамлайди

Sevgi yoki munosabatlarda muammolaringiz bormi? O'zingizga yordam bering. 400+ dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar bilan tanishing.
Сўзлар билан жароҳатлантириш мумкин, аммо улар билан шифо бериш, илҳомлантириш, қувонч улашиш, муҳаббат ва қўллаб-қувватлашни намоён этиш мумкин. Ва албатта, муносабатларни мустаҳкамлаш ҳам мумкин.

Оддий ҳолатларда муаммолар билан келадиганлар кўп бўлади, лекин бу сафар консултацияга бахтли жуфтлик келди. Улар жанжаллашмаган, ажрашишга яқин эмас эдилар, бир-бирига хиёнат қилмаган. Улар фақат шундай савол билан мурожаат қилдилар: «Қандай қилиб биз муҳаббатимизни янада мустаҳкамлашимиз мумкин?». Жуфтликлар кризисга тушгунча кутиб ўтирмасдан, алоқанинг кучли бўлишига аҳамият берса, бу жуда яхши. Биз кўпинча унутиладиган фразаларни тавсия қилдик.

Мунтазам 5 ибора муносабатларни мустаҳкамлайди (1).png


1. Комплиментлар

Балким, сиз шеригингиз ҳақида ижобий фикрлайсиз, лекин буни айтмайсиз. Ижобий фикрлар яхши, аммо уларни айтиш янада яхшироқ. Танқид ва маслаҳатни кўп оламиз, лекин мақтов ва яхши жиҳатлар ҳақида камроқ эшитамиз. Шундай экан, шеригингизнинг қанчалик чиройли эканлигини, ғоялари ноодатий эканлигини ёки қанчалик ғамхўрлигини айтишдан тортинманг.

2. Муҳаббатни ифода қилиш

«Мен сени борингча яхши кўраман», «Мен сенинг ёнингдаман», «Мен сен билан бирга бўлишдан бахтиёрман». Бу сўзларни айтиш керак эмасдек туюлади, аммо уларни эшитиш муҳим. Сентиментал бўлишдан қўрқманг, шу йўл билан сиз муносабатларга қанчалик аҳамият беришингизни кўрсатасиз.

3. Хатоларни тан олиш

«Мен нотўғри иш қилдим», «Кечир, жавобим қўпол бўлди», «Сени эшитмаганим бекор бўлди». Ҳаммамиз хатолар қиламиз, аммо одатда ўша хатоларни тан олмасдан, ҳимояга ўтамиз. Ҳатони тан олиш кучсизлик белгиси эмас, балки донолик ва куч белгисидир. Бу сизга ишониб, очиқ бўлишдан қўрқмаслигингизни кўрсатади.

4. Ёрдам таклиф қилиш

Агар шеригингиз чарчаганини кўрсангиз, ёрдам бериш жуда муҳим. Шундай қилиб, сиз унинг ҳаётини енгиллаштирасиз, ғамхўрлик ва эътиборингизни намоён этасиз.

5. Салбий ҳис-туйғуларни очиқ ифода қилиш

«Мен ғазабдаман, чунки сен идишларни ювмадинг», «Мен ғамгинман, сен бундай айтганингда». Салбий ҳис-туйғуларни шундай форматда айтиш айблашдан кўра камроқ зарарлидир. «Сенга мен керак эмасман!» каби айбловлар ўрнига ўз ҳисларингизни билдиринг.

Муносабатларда доим ўсиш учун имконият бор. Ушбу иборалар ўзаро тушуниш ва муҳаббатни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ҳаққоний бўлинг, ва шерикларингиз буни ҳис қилади.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida