"Аҳмоқона савол"лар берган одамлар асабийлаштирадими? Бу инсоннинг шахсий ҳимоявий реакцияси бўлиши мумкин. Асабийлик аксарият ҳолларда шахсий чегараларни ҳимоя қилишга уринишдир. Масалан, кимдир ахмоқона савол берганида, бизда "нега бундай савол беради?" деган туйғу пайдо бўлади.
Асабийликнинг асл сабаби нимада?
Психологга шундай муаммо билан мурожаат қилинганда, у инсонни нимадан қўрқишини аниқлашга ҳаракат қилади. Аксарият ҳолларда, ахмоқликдан қўрқиш инсоннинг ўзи учун интеллектуал даражасини кўтаришга, ақлли бўлишга уриниш билан боғлиқ.Мисол
Масалан, қўрқувнинг асл сабабларини аниқлашда қуйидаги савол-жавоблардан фойдаланилади:- Психолог: Агар сиз "аҳмоқона" савол берадиган бўлсангиз, нима бўлади деб ўйлайсиз?
- Клиент: Одамлар мени "аҳмоқ" деб ўйлашади.
- Психолог: Нима учун бу ёмон?
- Клиент: Улар мен билан гаплашишни исташмайди.
- Психолог: Агар мен билан гаплашишмасалар-чи?
- Клиент: Мен ёлғиз қоламан.
- Психолог: Агар ёлғиз қолсангиз-чи?
- Клиент: Агар ёрдам керак бўлса, ҳеч ким ёрдам бермайди.
- Психолог: Агар ҳеч ким ёрдам бермаса нима бўлади?
- Клиент: Ёрдамсиз қолсам, вафот этишим мумкин.