Хафалик ҳаётимизни жуда қаттиқ заҳарлаши мумкин. Кўпинча биз бошқаларга ёки уларнинг бизга бўлган муносабатларига хафа бўламиз. Аммо хафаликнинг асосий сабаби ўзимиздаги кутилмаларда. Биз атрофимиздаги инсонлардан шунчаки улар бера олмайдиган ёки бермоқчи бўлмаган нарсаларни талаб қиламиз. Масалан, биз ёрдам кутишимиз мумкин, лекин бу одам бунга тайёр ёки қодир эмас. Бу уни ёмон одам қилмайди — у шунчаки бошқа. Бу ҳақиқатни қабул қилинг. Балки кўплаб одамлар сизни қандай бўлсангиз, шундай қабул қилаётгандир. Сиз ҳам бошқаларга шундай муносабатда бўлишни ўрганишингиз керак.
Хафалик ҳеч қандай фойда келтирмайди
Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Хафаликка сабаб бўлган вазиятларни эслаганингизда нимани ҳис қиласиз? Ғазаб, оғриқ, қайғу ёки нафрат? Ва бу сизга бахт келтирадими? Ахир, сиз бахтли бўлишни истайсизми?
Бошқалар ўзгаришни истамайди
Ҳозир сизга зарар етказган инсон ўзини ўзгартирмоқчи бўлмаса, эҳтимол, ўз ҳаётини бошқалар учун эмас, балки ўз хоҳишига кўра ўтказади. Ҳаммани тушуниш керакки, ҳар бир инсоннинг дунёқараши ўзига хос ва улар кимнидир хурсанд қилиш учун ўзгаришга тайёр бўлмаслиги мумкин. Улар фақат ўзлари хоҳласа ўзгарадилар.
Хафалик бизнинг ўз ҳаётимизни заҳарлайди
Хафалик аввало бизни заҳарлайди (албатта, агар биз бу инсондан ўч олмоқчи бўлмасак). Бундан ташқари, хафалик бизнинг вақтимизни ўғирлайди. Ўзингиз ёқтирган ёки фойдали ишлар билан шуғулланиш ўрнига, биз душманимиз ҳақида ўйлашга кўп вақт сарфлаймиз. Хафалик ҳолатида, бизнинг кайфиятимиз йўқолади ва ҳеч нарсага хоҳишимиз қолмайди.
Хафалик муносабатларга салбий таъсир кўрсатади
Хафалик севги, оила, дўстлик, сиёсий ва ҳатто иш муносабатларига зарар етказиши мумкин. Ҳар қандай муносабатларда манфаатлар тўқнашуви, кундалик муаммолар ва ёмон кайфият бўлиши мумкин. Зиддиятларнинг соғлом ечими шундан иборатки, иккала томон ҳам муаммони ҳал қилиш ва муроса қилишга интилади. Нотўғри зиддиятда эса бир ёки ҳар иккала томон муаммони муҳокама қилишдан бош тортади ва ўз фикрини тўғри деб билади. Натижада ҳақорат, хафалик ва хафагарчилик пайдо бўлади. Аммо буни олдини олиш мумкин — зиддиятдан кейин хафаликни давом эттирмаслик ёки уни ечишга киришиш.
Ўзингизни ҳимоя қилишни унутманг
Бу ҳеч қачон сизни ҳақорат қилишларига йўл қўйишингиз кераклигини англатмайди. Агар кимнингдир ҳаракати сиз учун қабул қилиб бўлмас даражада бўлса, унга бу ҳақида очиқ айтинг. Агар бу инсон ўз хатти-ҳаракатини ўзгартирмаса, унинг танловига хафа бўлиш шарт эмас. Агар имконингиз бўлса, ҳаётингизни у ҳолда давом эттиринг ёки ундан максимал даражада узоқлашишга ҳаракат қилинг.
Хафалик соғлиққа ҳам зарар етказади
Хафалик ҳам бошқа кўплаб салбий ҳис-туйғулар каби психофизиологик соғлиғимизга зарар етказади. Ҳақиқатан ҳам, хафалигимизда бизда нимадир ёмонлашади: юрак тезроқ уради, тер ажралиши ортади, қон босими кўтарилади, бош оғриқлари ва ошқозон муаммолари пайдо бўлади ва ҳоказо.
Буларнинг барчаси шуни англатадики, хафалик ўзида ҳеч қандай фойда олиб келмайди, шунинг учун ўзингизни ва ҳаётингизни ушбу ҳисдан озод қилишга чақираман! Бахтли бўлишингизни истайман