Перинатал психология репродуктив саломатликнинг психологик жиҳатларини ўрганади. Перинатал психолог жуфтликка ва бевосита аёлга қуйидаги жараёнларда ёрдам беради:
1. Ҳомиладор бўлишдаги қийинчиликлар ва бепуштликда.
Перинатал психолог ҳомиладорликка тўсиқ бўлаётган психологик жараёнларни аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, фарзанд кўра олмаслик ёки бу ҳолатни қабул қилиш жараёнида мутахассис ёрдами муҳим рол ўйнайди.
2. Ҳомиладорлик даврида.
Ҳар бир ҳомиладорлик босқичида психологик ёрдам кўрсатиш орқали керакли маълумотлар ва руҳий қўллаб-қувватлаш билан ҳомиладорликни осонлаштиради.
3. ЭКО (экстракорпорал уруғлантириш) жараёнида.
ЭКО орқали ҳомиладор бўлиш жараёни нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам қийин кечади. Психологнинг қўллаб-қувватлаши аёлга ҳар бир босқични енгилроқ ўтишга ёрдам беради.
4. Туғруққа тайёргарлик ва туғруқ жараёнида.
Аёлга туғруқ жараёни ҳақида билим бериш ва ёнида унинг ҳис-туйғуларини тушунадиган ва бўлишадиган киши борлигини ҳис қилиш, бу муҳим психологик эҳтиёжни қондиради.
5. Туғруқдан кейинги даврда.
Агар туғруқ узоқ вақт олдин бўлса ҳам, аёлга руҳий ёрдам керак бўлади, айниқса туғруқ травматик бўлса.
6. Перинатал йўқотишлар вақтида.
Бу аёл ҳаётининг бир қисми бўлиб, кўпинча тўла-тўкис тушунилмайди ва ортидан апатия, депрессия ва янги ҳомиладорликдан қўрқув каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.
7. Ҳомилани етказиб бера олмасликда.
Ҳомилани сақлаб қолишдаги қийинчиликлар аёл учун руҳий жиҳатдан оғир синовдир. Бундай ҳолатда психологик жараёнлар сабаб бўлиши мумкин.
8. Туғруқдан кейинги депрессияда.
Депрессия аёлга катта ёрдамни талаб қилувчи мураккаб ҳолатдир. Психологнинг ёрдами травмани даволаш ва янги ҳолатга мослашишни осонлаштиради.
9. Фарзанднинг туғма патологиялари бўлганда.
Махсус эҳтиёжли фарзандлар оилага, айниқса аёлга катта таъсир қилади ва бундай вазиятни қабул қилишда психологик ёрдам зарур.
Азиз аёллар, агар сизга қўрқув ва хавотирлардан халос бўлиш, ўзингизни ва ҳомиладорликнинг барча босқичларини яхшироқ тушуниш, туғруқдан кейинги даврда тикланиш ва янги ҳаёт ўзгаришларига мослашишда ёрдам керак бўлса, мен ёрдам беришдан мамнун бўламан!