Ҳеч ким инкор қилмайди, никоҳдаги бахтли муносабатлар учун жинсий алоқанинг аҳамияти жуда катта. Аммо жинсий фаолиятнинг камайишига сабаб бўладиган омиллар турли тортишувларга, қарама-қарши фикрларга ва турли қарашларга олиб келади. Жинсий алоқанинг йўқлигини доимий стресслар, ортиб бораётган иш юклари, чарчоқ ва ҳоказолар билан оқлаш мумкин, аммо нима учун севгилилар билан учрашувларда бу энергия етарли бўлади? Келинг, бу мавзуну кўриб чиқамиз...
Олдин мен яхши жинсий алоқа учун ҳиссий яқинлик зарур деб ўйлардим ва бу яқинлик қанчалик мустаҳкам бўлса, шунча яхши. Бугунги кунда эса мен бу фикрга шубҳа билан қарай бошладим. Аёл сифатида оилавий муносабатлар тажрибам бор, психолог сифатида эса оилавий маслаҳат бериш тажрибам. Менинг кузатишларим ва вазиятларни таҳлил қилишларим шуни кўрсатадики, чинакам ҳиссий яқинлик ҳар доим ҳам яхши жинсий алоқанинг кафолати бўлавермайди. Келинг, буни тушуниб олайлик...
Ҳар қандай танишувнинг биринчи босқичи кутилмалар ва хаёлларга бой бўлади. Муносабатларнинг бошида одамлар бир-бирларига бўлган ҳаяжонни, кучли жинсий майлни ҳис қилишади. Вақт ўтиши билан муносабатлар ривожланади ва дастлабки кунлардаги ўткирлик йўқола бошлайди, ҳар иккиси ҳам атрофдаги дунёни яна кўришни бошлашади. Улар бир-бирларини янада чуқурроқ билиб олишади. Одатлар, ҳаракатлар, ҳатто фикрлар ҳам таниш ва олдиндан айтиб бўладиган бўлиб қолади. Тинчлик ҳисси чуқурлашади. Чинакам ҳиссий яқинлик пайдо бўлади... Ва мана шу ерда парадокс кузатилади. Гўёки энди ҳар бир жуфтлик ўзларини қабул қилаётганини, уларга ғамхўрлик қилаётганини ҳис қилишади, бу эса эркинроқ бўлишига, ҳақиқий эротик хоҳишларини намоён этишига ёрдам бериши керак. Аммо аслида жинсий майл сусаяди.

Жуфтликдаги жинсий истакка салбий таъсир қиладиган омиллар:
- Тўлиқ бирлашиш. Биргаликда яшаш ва яқин муносабатларни сақлаш учун бир-бирини яхши билиш керак. Бироқ, истакни сақлаб қолиш учун шахсий маконни сақлаш керак. Яқинлик тўлиқ бирлашишга айланганда, муаммо яқинликнинг етишмаслигида эмас, балки унинг ортиқлигидир, бу эса истакни бостиради. Маълум бир ажралиш - боғланишнинг зарурий шарти.
- Олдиндан билиш. Истакнинг илдизлари болаликда ётади ва кутилмаган ҳодисалар билан мустаҳкамланади. Бошқани ҳайратда қолдириш орқали биз истакни қайта тиклаймиз ва бир-биримизда уни қўллаб-қувватлаймиз. Гап шундаки, сиз "бироз чалкаштирадиган" бўлишингиз керак, францужлар айтганидек, бироз сирли бўлиш керак.Нимадир кутилмаган иш қилинг. Сизнинг шеригингиз оддий совғани кутяптими? Уни ҳайратда қолдиринг. Ғайриоддий учрашувни ташкил қилинг. Тасаввур қилинг!
- Хавфсизлик ва ишончлилик. Ўзимиз ва шеригимизнинг турли одамлар эканлигини қабул қила олиш қобилиятимиз, хавфсизликка таҳдид билан боғлиқ бўлишига қарамай, муносабатларда қизиқиш ва истакни сақлаб қолиш учун зарур шартдир.Сиз ўз муносабатларингизга 100% кафолат бор деб ўйлайсизми? Уйдан чиқиб, иш жойига боринг ва шеригингизга ташқарида назар ташланг, у сиз билан эмас, балки атрофдагилар билан қандай мулоқот қилаётганига қаранг. Бундай хавф истакни кучайтиради.
- Ҳаддан ташқари ошкоралик. Шерикнинг ҳаёти ҳақида имконият қадар кўпроқ билишга бўлган интилиш баъзида кузатишга ўхшайди. "Тушликда нима единг?", "Ким қўнғироқ қилди?", "Сиз нима ҳақида гаплашдингиз?" каби саволлар назорат тусини олади ва бошқанинг шахсий чегараларини бузади. Ҳаётнинг ортиқча ошкоралиги қизиқишни ўлдиради. Севги ўрнига ўзаро эгалик пайдо бўлади. Одатда, бу жинсий майлни йўқ қилади.