Оғриқ қолдирувчи дори воситаларига қарамлик

400 dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar sizga yomon odatlardan voz kechishni va yaxshilarini amalga oshirishni o'rgatadi.
Кўпинча оғриқни доимий ҳис қилиб юрган инсонларда секин-аста одатланиш, сўнгра эса оғриқ қолдирувчи дориларга қарамлик пайдо бўлади. Бунда қарам одам бу аддикцияни тан олишни истамайди, балки аксинча, дори воситаларини кўпроқ ва кўпроқ миқдорда истеъмол қилиш учун мантиқий асослар келтиришга ҳаракат қилади.

Бунга мисол бўла оладиган бир мижозим шундай деган эди: «Менинг бошим оғрийди ва ухлай олмайман, шунинг учун ухлашдан олдин таблетка ичаман». Ва бу ҳеч нарса эмасдек, аввал бошида ярим таблеткадан қабул қиладиган эди, эндиликда эса ухлай олиш ва оғриқни камайтириш учун камида 6-7 таблетка ичиши керак бўлди. Аслида бу ҳолат ҳақиқий дори воситаларига қарамликдан далолат беради.

Дори воситасига қарамлик — бу жуда жиддий муаммо бўлиб, инсоннинг ҳаётини вайрон қилиши мумкин. Бу нафақат унинг жисмоний саломатлигига, балки руҳий ҳолатига, яқинлари билан муносабатларига ва касбий фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Баъзан одамлар оғриқни қолдириш учун эмас, балки салбий ҳолатлар — депрессия, хавотир, қўрқув кабилардан «қутулиш» учун ҳам дориларни истеъмол қилишади.

Оғриқ қолдирувчи дори воситаларига қарамлик (1).jpg


✅ Бу ҳолатни янада оғирлаштирувчи жиҳат шуки, кўплаб оғриқ қолдирувчи дори воситалари дорихоналарда осонгина сотилади. Реклама эса огриқ қолдирувчи дориларни самарали ва бутунлай хавфсиз восита сифатида кўрсатади.

❗ Дори воситасига қарамликнинг асосий белгиларини билиш лозим. Агар бу белгилар ўзингизда ёки яқин инсонларингизда намоён бўлса, хавотирга тушиш керак.

🔹 Агар инсон оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишни тўхтатса, у ўзида «ломка» деб аталадиган ҳолатни ҳис қила бошлайди. Бунда қусиш, кўнгил айниш, қўл-оёқларнинг титраши, кучли терлаш каби ҳолатлар кузатилади.

🔸 Шунингдек, руҳий қарамлик ҳам юзага келади. У инсоннинг дорини доимий равишда қабул қилишга интилиши, дори воситаларни назоратсиз истеъмол қилиш билан характерланади, атроф-муҳитга ва бошқа фаолиятларга қизиқиши йўқолади. Бунда инсон аввалги самарага эришиш учун доимий равишда кўпроқ дозада дори қабул қилишни хоҳлайди.

🔹 Беморнинг хатти-ҳаракатлари ўзгаради, у ўғирлик қилиш, ёлғон гапириш, ишга бормаслик ёки ўқишни ташлашгача бориши мумкин. Қарам инсон «таблеткалар»га эришиш учун ҳар қандай нарсага тайёр бўлиб қолади.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida