Боланинг туғилиши, айниқса биринчи фарзанд дунёга келиши — ҳар бир аёлнинг ҳаётида муҳим ва ўзгартирувчи босқичдир. Бу давр ҳар бир ёш она учун турлича кечади.
Оддий ҳолда, ҳомиладорликкача бўлган вақтда аёл жуда кўп ижтимоий рольларга эга бўлади ва ўз ҳаётига диққатини жамлайди. Лекин туғруқдан сўнг, унинг имкониятлари чекланиб, жисмоний ва эмоционал юкламалар ортиб кетади.
Бунинг устига, бизда бола парваришига оид кўплаб хилма-хил маълумотлар мавжуд. Интернет, китоблар ва оммавий ахборот воситалари орқали оналарга жуда кўплаб ёрдам ва маслаҳатлар берилади, аммо бу кўп ҳолларда онанинг масъулияти ва ролини номувофиқ тушунишга олиб келади.
Оддий ҳолда, ҳомиладорликкача бўлган вақтда аёл жуда кўп ижтимоий рольларга эга бўлади ва ўз ҳаётига диққатини жамлайди. Лекин туғруқдан сўнг, унинг имкониятлари чекланиб, жисмоний ва эмоционал юкламалар ортиб кетади.
Оилада ёрдам ва ўзгаришлар
Баъзи оналар янги ролга тез ва осон мослашиб кетади. Аммо баъзи ҳолларда катта ўзгаришлар тўқнашуви аёлда ички низоларни келтириб чиқаради, бу эса эмоционал ва жисмоний чарчоққа олиб келади. Кўплаб аёллар декрет таътилида бўлган вақтда она роли ўйлагандек оддий эмаслигини англай бошлайдилар.Синдромнинг сабаблари
Оналарда ривожланадиган эмоционал чарчоқка ташқи ва ички омиллар таъсир кўрсатади. Фақат жисмоний чарчоқ ёки уйқусизлик бунинг сабаби бўлолмайди!Замонавий оналик модели
Бугунги кунда оналик жуда кўпқиррали модельга эга. Бу жамият ҳаётида тўлиқ иштирок этувчи замонавий аёлнинг ихтиёрий танловидир. Бизнинг момоларимиз ва оналаримиздан мерос бўлиб келган оналик модели бугунги кунда анча ўзгарган.Бунинг устига, бизда бола парваришига оид кўплаб хилма-хил маълумотлар мавжуд. Интернет, китоблар ва оммавий ахборот воситалари орқали оналарга жуда кўплаб ёрдам ва маслаҳатлар берилади, аммо бу кўп ҳолларда онанинг масъулияти ва ролини номувофиқ тушунишга олиб келади.