Кўпгина мутахассислар билишадики, ота-оналар фарзандлари қандайдир қўрқувни бошдан кечирганда хавотирланишади. Айниқса, кўпроқ ташвишли оналар (оталар камроқ) фарзандлари бирон нарсадан қўрқишаётганларини эшитишса, уларни дарҳол психолог ҳузурига олиб келишади. "Қандай қилиб? Бола қўрқмаслиги керак! Ахир бу қўрқинчли эмас, у катта бўлиб қолди-ку", — деб ҳайрон қолади она. Лекин болага бор-йўғи етти ёш. У эса электр тўки аварияли ўчиб қолганида қўрқиб кетди, шукурки, ота-оналар уйда бўлишиб, болани тинчлантиришди. Кейин эса мана бу гап бошланади: "Қўрқма! Сен нима, қиз боламисан? Ёки ҳали бешикдаги чақалоқмисан? Хўш, қоронғулик бўлса-чи!"
Бу катталар учун оддий ҳолат бўлиши мумкин, лекин шундай вазиятда ҳатто баъзи катталар ҳам хотиржам бўла олмайди. Бундай вазиятда болалар қўрқуви вазиятга тўлиқ мос келади. Умуман олганда, боланинг ҳис-туйғулари ва эмоциялари бор бўлиши керак. Биз, ота-оналар сифатида, болаларни "тўғри" ҳис-туйғуларга ўргатишдан ва "нотўғри" ҳис-туйғулардан халос этишга интилишимиз керак эмас. Бизнинг вазифамиз — болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз ҳис-туйғуларини аниқлашда ёрдам бериш, ва асосийси — уларнинг сабабларини тушуниб етишга кўмаклашиш.
1. Қўрқув — бу табиий туйғу.
Бу бола учун ҳаётда кўп нарсалар билан биринчи марта учрашаётганида табиийдир. Улар ҳали кўплаб ҳаётий ҳодисаларга ўрганмаган. Бундан ташқари, қўрқув ҳар қандай бошқа ҳиссиёт каби болаликда ҳам, катта ёшда ҳам доимо мавжуд бўлади. Болалар ўзларини ота-оналар билан таққослаганда кичик ва ҳимоясиз ҳис қилишади, бу эса қўрқувни кучайтиради.
2. Қўрқув хавфсизлик сигнали ҳисобланади.
Агар бола қўрқаяпган бўлса, демак, у ҳақиқий ёки потенциал хавфга соғлом муносабат билдираяпган. Бу ота ёки онага "бўм-бўш нарса" бўлиши мумкин, лекин бола учун бу ҳеч қандай "майда гап" эмас, балки жиддий муаммо, ва у бу муаммони ўзи ҳал қила олмайди.
3. Болалар жинсидан қатъи назар, қўрқувни бошдан кечиришади.
Бола — қизми ёки ўғилми — бу муҳим эмас, гап уларнинг бола эканлигида. Улар ҳали тажрибага эга эмас ва ўз қўрқувларини мустақил енгиб ўтиш қобилиятига эга эмаслар. Ҳатто кўплаб катталар ҳам ўз қўрқувларини енгишлари қийин. Сиз болалардан нимани кутаяпсиз?

Ота-оналарга болалар қўрқуви ҳақида
Мана шу мавзу бўйича ота-оналарга бир нечта фикрларимни етказмоқчиман.1. Қўрқув — бу табиий туйғу.
Бу бола учун ҳаётда кўп нарсалар билан биринчи марта учрашаётганида табиийдир. Улар ҳали кўплаб ҳаётий ҳодисаларга ўрганмаган. Бундан ташқари, қўрқув ҳар қандай бошқа ҳиссиёт каби болаликда ҳам, катта ёшда ҳам доимо мавжуд бўлади. Болалар ўзларини ота-оналар билан таққослаганда кичик ва ҳимоясиз ҳис қилишади, бу эса қўрқувни кучайтиради.
2. Қўрқув хавфсизлик сигнали ҳисобланади.
Агар бола қўрқаяпган бўлса, демак, у ҳақиқий ёки потенциал хавфга соғлом муносабат билдираяпган. Бу ота ёки онага "бўм-бўш нарса" бўлиши мумкин, лекин бола учун бу ҳеч қандай "майда гап" эмас, балки жиддий муаммо, ва у бу муаммони ўзи ҳал қила олмайди.
3. Болалар жинсидан қатъи назар, қўрқувни бошдан кечиришади.
Бола — қизми ёки ўғилми — бу муҳим эмас, гап уларнинг бола эканлигида. Улар ҳали тажрибага эга эмас ва ўз қўрқувларини мустақил енгиб ўтиш қобилиятига эга эмаслар. Ҳатто кўплаб катталар ҳам ўз қўрқувларини енгишлари қийин. Сиз болалардан нимани кутаяпсиз?
Oxirgi tahrirlash: