Аввало, қўрқиш одатий ҳол эканлигини айтмоқчиман.
Бошқа одамга ўз ҳис-туйғуларимиз ҳақида гапиришдан қўрқамиз.
Биз ожиз кўринишдан қўрқамиз. Бизнинг ҳис-туйғуларимизни қадрсизлантиришидан, биз ҳақимизда ёмон ўйлашларидан, тушунмасликларидан ва ёрдам беролмасликларидан қўрқамиз ва бу ноаниқлик бизни жуда қўрқитади.
Кундалик ҳаётимизда бизни тушунмаслик ва, энг ёмони, бизнинг сўзларимиз ва ҳаракатларимизни бизга қарши ишлатиш ҳоллари билан тез-тез дуч келамиз.
"Психологга ишониш, унга ҳамма нарсани айтиш керак, лекин мен бундай қила олмайман" деб ёзади баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари. Бу ерда гоё мутахассисга борганингизда, ундан ҳеч нарсани яшириш мумкин эмас, ҳамма нарсани айтиб бериш керак, деган фикр пайдо бўлади. Шунингдек, психолог дарҳол ҳамма нарсани сезади ва инсон ҳақида ҳамма нарсани билади, деган қўрқув ҳам бўлиши мумкин.
Бу ерда ҳам мен бу қўрқувни тарқатишни истайман. Психологлар сезгир бўлишларига қарамай, улар инсонни "тешиб кўриш" каби ўзига хос кучга эга эмаслар.
Психологга мижозни билиш ва тушуниш учун вақт керак бўлади. Ишонч эса жараён давомида пайдо бўлади. Бутунлай "шаффоф" ёки "тўғри мижоз" бўлишга ҳожат йўқ.
Муаммони тушунтириб, биринчи қадамни қўйиш кифоя. Ва кейинги босқичларда психолог билан алоқа давомида нималар содир бўлаётганига эътибор қаратиш керак.
Агар ўзингизни хавфсизликда, қўллаб-қувватлашда ва қизиқишда ҳис қилсангиз, сиз ишончни ҳис қила бошлайсиз. Агар ишонч пайдо бўлса, иш самарали бўлади.
Агар тўсатдан кучланиш, босим ёки тушунмовчилик ҳис қилсангиз, бу ҳақда очиқчасига гапиринг. Бу мутахассисга сизни яхшироқ тушуниб, вазиятни тўғрилашга ёрдам беради.
Агар бир неча сессия давомида психолог билан алоқа қилиш қийин бўлса ва тушунча ҳосил бўлмаса (бу ҳам бўлиши мумкин), сизда бошқа мутахассис топиш ҳуқуқи бор.
Муҳим: Психолог сизга баҳо бермайди, сизнинг ҳолатингизни баҳоламайди, ҳаракатларингиз ёки ҳаракатсизлигингиз ҳақида ҳукм чиқармайди. Сизга қандай яшашни ўргатмайди. Психологнинг вазифаси сизнинг ҳолатингизни кенгроқ ва чуқурроқ тушуниш, охир-оқибат нимага эришмоқчи эканлигингизни тушуниш ва сиз билан биргаликда барча мумкин бўлган йўлларни ёки муаммонинг ечимини топишдир.
Психолог руҳият, мулоқот қонунлари ва ҳиссиётлар қандай ишлашини билган ҳолда, вазиятни таҳлил қилиб беради, сиз билан биргаликда уни турли томонлардан кўрсатади.
Сиз эса вазиятни яхшироқ кўрганингиздан сўнг, ўзингиз учун мос ечимларни кўрасиз.
Психолог сизни бирон бир қарорга мажбурламайди, ўз дунёқарашига мослаштирмайди. У фақат вазиятни ўзгартириш ва ҳаётингизни яхшилаш учун кўриши мумкин бўлган ечимларни кенгайтиради.
Оғир пайтларда сизга қўллаб-қувватлайди, тушунмаган нарсангизни тушунтиради. Аммо қарор ҳар доим сизда қолади.
Энг муҳими: Сиз ўзи шаклланган шахссиз ва сизнинг руҳиятингиз шунчалик мўрт эмас, шундай қилиб ҳеч ким сизнинг розилигингизсиз уни жиддий ўзгартира олмайди.