Жинсий функцияга турли сабаблар ва касалликлар таъсир кўрсатиши мумкин. Бугун қуйида уларнинг айримларини санаб ўтаман.
Ташвиш ва қўрқувга боғлиқ ҳолатлар:
- СТОСН (Синдром тревожного ожидания сексуальной неудачи) – бу ҳолат жинсий алоқа вақтида муваффақиятсизлик қўрқувини, ўз қобилиятларига шубҳани келтириб чиқаради.
- Коитофобия – жинсий яқинликдан қўрқиш ва ундан қочишга ҳаракат қилиш. Қўрқув жинсий алоқа жараёнини тасаввур қилган пайтдаёқ пайдо бўлади.
- Сексуал ОКР – жинсий контекстдаги обсессив (навбатма-навбат қайталанувчи) фикрлар, стрессга олиб келади ва уларни енгиб ўтиш учун махсус ҳаракатлар талаб қилинади.
- Вагинизм ёки диспареуния (психоген сабабли) – жинсий алоқа пайтида оғриқ қўрқуви ёки ҳаяжон туфайли пайдо бўлади.
Сексуал дисфункциялар:
- Сексуал оғриқли бузилишлар:
- Вагинизм – қин мушакларининг спазмланиши натижасида жинсий алоқа ёки тиббий текширув давомида мушакларнинг тортилиши.
- Диспареуния – жинсий алоқа олдидан, пайтида ёки ундан кейин пайдо бўладиган оғриқ.
- Жинсий ҳоҳиш бузилишлари:
- Гиперсексуаллик – жинсий ҳоҳишнинг ортиши. Бу эндокрин касалликлар, руҳий касалликлар ёки мияга органик шикастлар натижасида юзага келиши мумкин.
- Гипосексуаллик – жинсий ҳоҳишнинг камайиши, эндокрин патологиялар, депрессия ва травматик тажрибалар сабабли ривожланиши мумкин.
- Ҳаяжонланиш бузилишлари:
- Аёлларда – қин қуриб қолиши, ҳаяжонланиш пайтида етарли қин суюқлигининг йўқлиги.
- Эркакларда – эрекция билан боғлиқ муаммолар.
- Оргазм бузилишлари:
- Аёлларда – оргазм кечикиши, оргазм йўқлиги ёки унинг заифлиги.
- Эркакларда – эякуляция кечикиши ёки оргазм йўқлиги.