Сексуаллик нима?

  • Mavzu muallifi Mavzu muallifi djfera
  • boshlanish sanasi boshlanish sanasi
Psixolog yoki do'stlaringiz bilan jinsiy muammolarni muhokama qilishdan uyalasizmi? Bizning saytimizda jinsiy hayot haqida 600 dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar mavjud.
Аввал бошда сексуаллик бу ҳолат эканлигини ва у статик эмаслигини эслаб қолиш керак. У ҳаёт давомида, шахсий инқирозлар пайтида ўзгариб туради.

Сексуаллик:

🧬 Коммуникация усули.

🧬 Ҳаётдан лаззат олиш маҳорат.

🧬 Саломатлик.

🧬 Маконда тарқалаётган энергия.

🧬 Ўзини ва танасини билиш.

🧬 Ҳоҳишларини тушуниш.

🧬 Ўзини маконда ҳис қилиш.

🧬 Қадриятларини билиш.

Сексуаллик нима (1).jpg


Инсоннинг сексуаллиги – биологик, психофизиологик, руҳий ва эмоционал реакциялар, ҳис-туйғулар ва инсоннинг жинсий мойилликни намоён қилиш ва қондириш билан боғлиқ ҳаракатлар йиғиндиси.

‼️Сексуаллик туғма сифатдир‼️

Инсон маълум бир физиологик жинсий потенциал билан туғилади, аммо ижтимоий-сиёсий омиллар таъсирида шахснинг «асл мен»ини яширишга ва ўз сексуаллигини бостиришга мажбур қиладиган қарашлар ва эътиқодлар шаклланади.

Замонавий жамият нима дейди?

Сексуал аёл қандай бўлиши керак?


🔽 Ҳар доим жозибали, барча эркаклар уни хоҳлашади;

🔽 Ҳар доим парваришланган ва озғин;

🔽 Ҳар доим оргазм олади ва эркакни қониқтира олади.

Сексуал эркак қандай бўлиши керак?

🔼 Кўп аёлларга эга бўлишга интилган альфа-эркак;

🔼 Ҳар доим ва ҳамма жойда жинсий алоқа қилишни хоҳлайди ва тайёр;

🔼 Муваффақиятли, кўп даромад оладиган;

🔼 Парваришланган, мушакдор;

🔼 Агрессив ва тестостеронга тўла.

Ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса бермайди. Ҳар бир инсон турли эҳтиёжларга эга ва ҳар хил.


Шундай экан, агар инсонда кучли жинсий хоҳишлар бўлмаса, муносабатларда бўлмаса, ёки 100% саломатликка эга бўлмаса, у сексуал бўлиш ҳуқуқига эга эмасми?

Жамият одамдан кутяптики, керакли пайтда у ўз жинсий мойиллигини ишлатиб, кейин кейинги сафаргача уни ёпиб қўяди. Сиз жўшқин ва ҳис-туйғуларга бой бўлишингиз керак, лекин ақлли бўлиб қолинг, жинсий алоқага тайёр бўлишингиз керак, лекин фақат тўғри шароитда.

Бироқ, барча стандартларга мос келиш қийин ва бир қолипга сиғдириб яшаш имконсизлиги сабабли:

▪️ қарашлар, эътиқодлар, комплекслар ва ўз-ўзини айблаш шаклланади;

▪️ доимий равишда стандартларга «сигиш»;

▪️ неврозлар;

▪️ «қолдирилган сексуаллик синдроми» пайдо бўлади;

▪️ ўзини ва муносабатларни бузиш;

▪️ либидонинг пасайиши;

▪️ секстан чекинув;

▪️ кучсизланиш.

Ҳулоса:

Ҳамма учун бир хил сексуаллик қолиби мавжуд эмас – сеҳрли дори йўқ‼️

Сексуаллик инсоннинг ДНК коди кабидир, у ўзига хос.

Дунёда мен ёки сиз каби бошқа бир инсон йўқ. Биз ўз табиатимиз билан ўзига хосмиз, шунингдек, сексуаллигимиз ҳам ўзига хос ва фақатгина инсоннинг ўзи ўз картинасида ва қадриятлар тизимида сексуал бўлиш нима эканини билади.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida