Ташвишли ҳолат

Depressiya haqida ko'proq bilmoqchimisiz? Depressiyani engish uchun bepul ko'rsatmalarimizni ko'rib chiqing.
Ташвишли ҳолат қуйидагича ифодаланиши мумкин:

  • ўзига ишончсизлик
  • шерикка ишончсизлик
  • қилинган ҳаракатнинг тўғрилигидан шубҳаланиш.
Ўзига ишончсизлик.

Агар содда қилиб айтсак, сиз айрим ҳаракатларни қилишга тайёр эмассиз, чунки ўзингизни аҳмоқдек кўрсатишдан ёки мавжуд вазиятда мағлуб бўлишдан қўрқасиз, бу эса кайфиятингиз ва аҳволингизга таъсир қилиши мумкин. Бироқ, хато қилишни "тажриба" сифатида кўриб чиқсак, бу ҳаракатларга ундашда ва МАЪЛУМ кўникмалар ҳамда билимларни эгаллашда аъло даражадаги мотиватор бўлиб хизмат қилади. Турли вазиятларда муайян хулқ-атвор стратегиясини ишлаб чиқиш ва турли ҳолатларга бошқача ёндашиш имкониятини беради. Кўпинча айтишади: "Ёмон тажриба ҳам тажриба". Бу ишдаги фаолиятга, жамоадаги муносабатларга, одамлар билан шахсий муносабатларга, шунингдек, қаршилик жинси билан муносабатларга тегишли бўлиши мумкин.

Ташвишли ҳолат (1).png


Ташвишли ҳолат шундай бўлиши мумкинки, ўзингиз танлаган шерикка ишончсизлик (ҳасад) билан намоён бўлади. Ҳасад кўпинча шерикнинг ҳаракатлари эмас, балки инсоннинг ўз-ўзига ишончсизлиги ифодаси бўлиши мумкин. Бу ҳолда, ўз-ўзингизга ишончни юқори даражада ушлаб туриш жуда муҳим. Бу борада сизга соғлом уйқу, тўғри овқатланиш, адабиёт ўқиш, ўз-ўзингизни ривожлантириш ва севимли ишлар билан шуғулланиш ёрдам беради. Мустаҳкам муносабатлар кўп ҳолларда ишонч, ўзаро тушуниш ва қўллаб-қувватлашга асосланади. Шерикни доимий назорат қилиш ("у қаерда", "ким билан", "қандай") амалга ошириб бўлмас иш эканлигини тан олиш керак. Агар инсон сизга бўлган муҳаббати ва ишончини қадрласа, бир кечалик муносабатлар учун буни ўзгартиришни хоҳламайди (албатта, истиснолар мавжуд). Жинсий алоқалар ҳам муносабатларда муҳим ўрин тутади.

Қилинган ҳаракатнинг тўғрилиги.

Айрим инсонлар қилган ҳаракатлари учун ташвишланиб, ўзларини айблайдилар. Улар кўпинча "Мен бу вазиятда тўғри иш тутдимми?" деган саволни ўзига беради ва "ўз-ўзини ейиш" билан шуғулланади. Сиз қабул қилган ҳар қандай қарор ўзингиз учун тўғри ҳисобланади. Чунки бу сиз қабул қилган қарор ва сиз шу пайтда шундай қарорга келгансиз. Ва шу қарор учун масъулият ҳам сизда. Ҳеч қачон ўзингизни айблаган ҳолатлар бўлганми? Бу ҳолатлар билан қандай курашгансиз? Ҳолатни қабул қилиб, уни қўйиб юборганмисиз ёки йўқ?
 
Orqaga qaytish
Yuqorida