Туғруққа яқинлашган сари, айниқса, биринчи марта туғадиган аёллар учун учинчи триместрда қўрқув кучая бошлайди. Ҳар куни яқинлашаётган туғруқ жараёни муқаррар эканлиги янада аниқ ҳис этилади...
Аксарият ҳолларда нимадан қўрқсак, интернетдан ёки танишлардан сўрай бошлаймиз. Шунда аёл янада кўпроқ қўрқади, чунки бошқалар ўз туғруқ ҳикояларини жуда ҳам ранг-баранг ва кўпинча мураккаб қилиб айтиб беришади. Ёки унга шундай дейишади:
"Ҳамма туғди, сен ҳам туғасан!"
"Қўрқиш керак бўлган вақт ўтди, энди нимадан қўрқяпсан?"
Қўрқувни камайтириш учун уларни қисмларга ажратиб таҳлил қилишни таклиф қиламан. Қўрқувларингизни тушуниш ва қабул қилиш орқали уларнинг даражасини пасайтириш мумкин.
Энг кенг тарқалган туғруқдан олдинги қўрқувлар:
— Оғриқ қўрқуви
Ростини айтадиган бўлсак, туғруқ умуман оғриқсиз эмас, ва ҳислар кучли бўлиши мумкин. Аммо ҳозирда туғруқ давомида оғриқни енгиллаштириш учун кўплаб усуллар мавжуд: массаж, ароматерапия, илиқ ванна, нафас олиш амалиётлари, эпидурал анестезия — ўзингизга мос келадиган вариантни танланг.
— Шифохонага етиб бормай, йўлда туғиш қўрқуви
Кўпинча туғруқ вақти одатда тасаввур қилингандан кўпроқ давом этади. Фақат фильмларда қаҳрамон бир марталик оғриқни ҳис қилиб, қичқириб, тезда болани қўлига олади. Аслида, биринчи туғруқда тўлқинлардан тортиб боланинг туғилишигача 8-12 соат, иккинчи ва кейинги туғруқларда эса 6-8 соат ўтиши мумкин.
Хотиржам бўлиш учун олдиндан туғруқ сумкасини ва керакли ҳужжатларни тайёрлаб қўйинг. Ҳомиладорликнинг сўнгги ҳафталарида шаҳар ташқарисига узоқ (2 соатдан кўп) сафарга чиқмасликка ҳаракат қилинг ва оғриқлар бошланиши билан шифохонага боринг.
— Нома'лумлик қўрқуви: Қандай туғиш, туғруқхона ортида нима кутмоқда
Бу қўрқувни камайтириш учун қуйидагилар ёрдам беради:

- Ҳомиладорлар учун курслар, у ерда саволларингизга жавоб олиш ва нафас олиш техникаларини ўрганиш мумкин;
- Ишончли шифокор билан суҳбатлар;
- Туғруқхона экскурсиялари, у ерда палаталарни кўриб, ходимлар билан танишиш мумкин;
- Шу мавзуга оид китобларни ўқиш.