Туғиш ва фарзандни олиб юришдаги қийинчиликлар учун психологик ёрдам

Homiladorlik va tug'ish bo'yicha bepul ta'lim olishni xohlaysizmi? Biz siz uchun 150+ dan ortiq darslarni bepul tayyorladik.
Психокатализ ҳомиладорликка тўсқинлик қилувчи психологик сабабларни бартараф этишга ёрдам берадиган замонавий самарали усуллардан бири ҳисобланади. Ушбу усул аёлларнинг ҳомиладор бўлиш, ҳомилани олиб юриш ва соғлом фарзанд туғиш имкониятларини 80-90% га оширади.

ПСИХОКАТАЛИЗ НИМА?​

Психокатализ — бу А.Ф. Ермошин томонидан ишлаб чиқилган ва 2001 йилда Профессионал психотерапевтик лига томонидан расмий тан олинган муаллифлик методи ҳисобланади. У инсоннинг ҳис-туйғулар билан боғлиқ танадги ва макондаги ҳис-туйғуларни англаш орқали психик жараёнларни тартибга солиш ва организмнинг самарали ўзини бошқаришини тиклаш имконини беради.

ПСИХОКАТАЛИЗ НИМА (1).jpg

Психокатализ учта асосий кузатувга асосланади:​

  1. Ҳис-туйғулар танамизда "жойлашади". Масалан, ташвиш пешонада, асабийлик чаққада, масъулият елкада, ғазаб кўкракда, қўрқув эса қорин соҳасида намоён бўлади.
  2. Ҳар бир муаммо ўз шакли ва хусусиятларига эга. Масалан, кўнгилсизлик кўкракда синиқ бўлаклар сифатида, асабийлик эса металл шарларга ўхшаш ҳис этилади. Муаммолар юкини эса елкада кўтариб юрган оғир юк сифатида тасаввур қилиш мумкин.
  3. Психокатализ жароҳатлар натижасидаги изларни ва турғун тангликларни тез ва самарали тарзда бартараф этади. Бу орқали бош енгиллашади, руҳдаги танглик тушади ва танада енгиллик ҳис қилинади.

ПСИХОКАТАЛИЗ ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?​

Психокатализга кўра, психологик жароҳатнинг шаклланиш механизмини "ОМИЛ - СИГНАЛ - РЕАКЦИЯ" формуласи билан тушунтириш мумкин:

  • Омил — бу ташқи ҳодисалар, одамга нисбатан травматик таъсирлар.
  • Сигнал — бу воқеадан қолган таъсир ёки бошқа одамнинг сўзлари, маслаҳати.
  • Реакция — травматик сигналга организмнинг жавоби. Бу қўрқув, танглик, ранжиш ёки кўнгилсизлик шаклида намоён бўлади.

ПСИХОКАТАЛИЗ НИМА УЧУН САМАРАЛИ?​

Психокатализ терапиясида инсон психикасининг асосий қатламлари жалб қилинади:

  • Неопсихика — ақлий жараёнлар, мантиқий ва образли онг.
  • Палеопсихика — вегетатив нерв тизими, тана сезгилари ва ички органлардаги сезгилар.
  • Протопсихика — иммун тизими даражасида, тўқималар ва ҳужайралардаги хотира.

ПСИХОКАТАЛИЗДАГИ ИШ ЖАРАЁНИ ҚАНДАЙ КЕЧАДИ?​

Психокатализ усули бўйича терапия танадги ҳис-туйғуларни англаш орқали амалга оширилади. Ишнинг умумий алгоритми қуйидаги 5 асосий босқични ўз ичига олади:

  1. Диагностика: Салбий сезгилар қаерда жойлашган? Бу нимага ўхшайди?
  2. Қарор қабул қилиш: Салбий сезгилар ҳаёт учун фойдали ёки зарарлими?
  3. Психотерапия: Тана ва руҳий ҳолатни ортиқча тангликдан ва салбий ҳис-туйғулардан тозалаш.
  4. Билимларни ўзлаштириш: Онга янги билим, донолик ва ресурсларни киритиш.
  5. Янги тажрибани моделлаштириш.
Шундай қилиб, замонавий аёлларда "бепуштлик" ташхиси қўйилган ёки шифокорлар тиббий сабаб топа олмаган ҳолларда ҳам оналикни ҳис қилиш ва ҳомиладор бўлиш имкониятлари мавжуд.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida