Бола туғилгандан кейин, аёл ўзини ҳамма вақт ҳам бахтли ҳис қилавермайди, ҳатто буни жуда кутган бўлса ҳам. Бунга физиологик ўзгаришлар (гормонал ўзгаришлар, чарчоқ, туғруқдаги муаммолар)дан тортиб, психологик сабаблар, жумладан, оилавий муносабатлар сабаб бўлиши мумкин.
АпатияАпатия ўз-ўзидан ёки бошқалар билан машғул бўлишни хоҳламаслик, кундалик ишларга ва дунёга қизиқиш йўқолиши, эмоционал беэътиборлик, яқинларга нисбатан бефарқлик билан намоён бўлади. Бу ҳолатда аёл ҳис-туйғуларга аҳамият беролмайди ва оиласига ғамхўрлик қилишда қийналади.
Туғруқдан кейинги депрессияТуғруқдан кейинги депрессия туғруқдан кейинги уч ой мобайнида ривожланади. Апатия ва депрессиянинг ўхшаш томонлари:
Ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврдаги ўзгаришлар
Ҳомиладорлик билан бирга одатий ҳаёт, кундалик тартиб ва атрофдаги инсонлар билан муносабатлар ўзгаради. Бу айрим аёлларда қўрқув туғдиради, чунки тўлиқ ўзини бошқариш имконияти камаяди. Баъзи аёллар учун ўзгаришлардан ижобий жиҳатларни топиш, янги вазиятга мослашиш қийин бўлиши мумкин.Tуғруқдан кейин ҳолатлар
Бэби-блюз (туғруқдан кейинги қайғу)Асосий белгилари — қайғу ва кайфиятнинг тез ўзгариб туриши. Бэби-блюз кўпгина янги она бўлган аёлларда учрайди, аммо бу ҳолат узоқ давом этмайди. Оддатда 2-5 кунларда бошланиб, тез ўтиб кетади.АпатияАпатия ўз-ўзидан ёки бошқалар билан машғул бўлишни хоҳламаслик, кундалик ишларга ва дунёга қизиқиш йўқолиши, эмоционал беэътиборлик, яқинларга нисбатан бефарқлик билан намоён бўлади. Бу ҳолатда аёл ҳис-туйғуларга аҳамият беролмайди ва оиласига ғамхўрлик қилишда қийналади.
Туғруқдан кейинги депрессияТуғруқдан кейинги депрессия туғруқдан кейинги уч ой мобайнида ривожланади. Апатия ва депрессиянинг ўхшаш томонлари:
- хоҳишлар йўқолиши
- энергиянинг камайиши
- ҳаракатлар ва фаолиятнинг сусайиши
- аввал қизиқтирган нарсаларга қизиқишнинг йўқолиши
- айбдорлик ҳисси
- салбий фикрлар ва туйғулар
- ночорлик, умидсизлик
- пессимизм, ўзини танқид қилиш
- қўрқув ва хавотир
- яшашни истамаслик
Аёлга туғруқдан кейин ёрдам бериш
Бола туғилиши аёл учун катта стресс бўлиб, унинг бу йўлни биринчи марта босиб ўтиши ёки аввал ҳам она бўлганлигига қарамайди. Агар сиз ўзингизда ёки яқинларингизда юқоридагига ўхшаш ўзгаришларни сезсангиз, эътибор ва ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ёрдамга муҳтож бўлганларга психолог ёрдами зарур бўлиши мумкин. Депрессиянинг ажралиб турувчи жиҳати — ёрдам сўрашни истамаслик ва ижтимоий мослашувнинг йўқолиши.Стереотиплар ва реаллик
Кўпинча аёлнинг ҳолати унчалик баҳоланмайди, ҳаммасини “гормонал ўзгаришлар” ёки “залолат”га ёки “инжиқлик”га йўйишади. “Оналик инстинкти”, “ҳамма туқади, ҳеч нарса бўлмайди”, “сен онасан, энди ўзинг ғамхўрлик қил” каби стереотиплар аёлнинг ҳолатини янада оғирлаштиради, унга айбдорлик ва уялиш ҳиссини қўшади.Профилактика
- нормал уйқу, тўғри овқатланиш ва дам олиш
- яқинлар ёрдами
- ҳис-туйғуларга эҳтиётлик билан ёндашиш
- яқинлар ва дўстлар билан мулоқотни сақлаш
- она бўлган аёл учун муҳим бўлган ишларни бажариш имконияти