Фарзандингизга уни тинглашга тайёр эканлигингизни айтиг.Ўсмир ҳар доим ҳам муаммоси ёки бирор нарса ҳақида гаплашмоқчи бўлганида сизга мурожаат қилиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилмаслиги мумкин. Ўсмирингизга: “Агар гаплашмоқчи бўлсанг, мен доим ёнингдаман,” деб айтишингиз тўғри бўлади. Эҳтимол, унга бу ҳақда вақт-вақти билан эслатиб туришингиз керак бўлади.
Фаол тингланг.Бу гапираётган кишига уни тинглаётганингизни ва эътибор берганингизни кўрсатади. Фаол тингловчи бўлиш учун қуйидагиларни қилишингиз мумкин: диққатни чалғитувчи нарсаларни четга суринг, боланинг олдига ўгирилинг ва унга вақт-вақти билан қаранг. Агар бирор нарсани тушунмасангиз, тушунтиришни сўранг.
Ҳукм қилишдан сақланинг.Фарзандингизни гаплари учун танқид қилиш, унинг сизга очиқ бўлишдан кўра сукутга кетишига сабаб бўлади. Айниқса, ўсмир сиз билан ташвишлантирувчи нарсаларни бўлишганда танқид қилишдан қочиш муҳим.
Сукутини кутганга сабрли бўлинг.Баъзида бола сиз билан дарҳол гаплашишни истамаслиги ёки умуман гапирмаслиги мумкин. Ўсмирлар кўпинча бирор нарса ҳақида ўзлари ўйлаб олишлари ёки тинчланишлари керак. Ўсмирингизни дарҳол гапга солишга мажбурлаш янада ёмонроқ натижа бериши мумкин.
Қисқа гапиринг.Узоқ суҳбатлар ўсмирга дарс бераётгандек туюлиши мумкин, шунинг учун ортиқча маслаҳат беришдан сақланинг. Гапларингиз қисқа ва мавзуга мос бўлсин.
Кўпроқ ижобий гапиринг.Масалан, агар фарзандингизнинг баъзи баҳолари паст бўлса, аввал яхши баҳоларини айтиб ўтинг ёки унинг муваффақиятларини эътироф этинг. Кейин эса, камчиликларни муҳокама қилишга ўтинг.