Узингдан бошқа хеч ким сени бахтли қила олмайди

Sevgi yoki munosabatlarda muammolaringiz bormi? O'zingizga yordam bering. 400+ dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar bilan tanishing.
Қабул қилиш мумкинки, тўлиқ бахт учун инсонга доим нима ёки кимдир етишмаяпти. Ва бу нуқтаи назар шундай ишончга олиб келадики, кимдир сени бахтли қилиши мумкин. Бунга ишониш нафақат ёқимли, балки жуда қулай ҳам.

Бошқаларга боғлиқ бўлишни кутиш

Тасаввур қил, кимдир (осмондан тушгандек) пайдо бўлиб, сени бир лаҳзада бахтли қилади. Бу ҳолатда ўзинг ҳеч нарса қилишингга ҳожат қолмайди. Зўр ғоя, тўғрими?

Фақат озгина кутиш керак бўлади. Хўш, бироз кутиш – бутун умр давомида. Бу билан бирга яна бир яхши бонус оласан. Барча ўтмишдаги муносабатларингда ҳеч нима чиқмаганида уларни айблашга ҳақли бўласан, чунки улар сени бахтли қилишмаган.

Узингдан бошқа хеч ким сени бахтли қила олмайди (1).png


Нега кимдир сени бахтли қилиши керак?

Аммо ҳаммасини ўзгартириш учун битта ноқулай савол бериш кифоя: "Нега кимдир мени бахтли қилиши керак?" Одамларда шундай мақсад бўлиши шартми? Бу уларнинг мажбуриятими?

Бундай ишонч фақат хавфли эмас, балки сени аслида бахтли ёки бахтсиз эканлигингни англаш имконини ҳам бермайди. Сен ўзингни бахтли қилиш ҳуқуқидан воз кечасан, аммо бу имконият ҳар бир инсонда бор.

Бахтни кутишга ҳожат йўқ

Мана шунда менинг шахсий бахтим бошқаларга боғлиқ эмаслигини тушуниб етилади. Демак, мен вақтни тежайман – бутун умрни. Албатта, ким биландир бирга бўлиш орқали янада бахтлироқ бўлиш мумкин, аммо асосий бахт – бу ўзимнинг ички ҳолатим. Бу менинг танловим.

Бахт – бу сенинг танловинг

Ҳаммаси оддий: ёки мен бахтли бўлишни танлайман, ёки кимдир мени шундай қилишини кутиб яшайман. Иккинчи вариант эса ҳар доим қўпол қарамликка олиб келади. Бошқаларнинг бахтига қўшилишга бўлган уриниш одатда қаттиқ умидсизлик билан тугайди. Бахтни бошқалардан топиб бўлмайди.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida